Россия АҚШ ва НАТОга “лазерли огоҳлантириш” юборди
19:38 20.05.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023)
© Министерство обороны РФ
/ Oбуна бўлиш
Бугунги кунда лазер қуроли имконияти ва ундан жанговар фойдаланиш тактикаси – энг катта сир, лекин унинг учувчисиз аппаратларни бир сонияда йўқ қилиш имконияти тасдиқланган.
Украинадаги махсус операцияда Россиянинг жанговар лазерларидагн фойдаланиши- НАТО давлатларининг қўғирчоқ Киев режимига ҳарбий ёрдами кучайиб бораётганининг табиий натижаси, дейди Sputnik ҳарбий шарҳловчиси Александр Хроленко.
Москва янги авлод лазер тизимларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни тарқатиш билан - АҚШ ва унинг иттифоқчиларини ҳаво ва космосдаги қимматбаҳо электрон ва оптик разведка ускуналарини, шу жумладан Пентагоннинг узоқ орбиталардаги сунъий йўлдошларини ҳам бир зумда йўқ қилиш имконияти борлигини эслатиб ўтди.
Бош вазир ўринбосари Юрий Борисов 18-май куни Украинада душманнинг 5 км масофада учувчисиз учиш аппаратини беш сонияда йўқ қилишга (ёндиришга) қодир бўлган янги авлод “Задира” жанговар лазер тизимидан фойдаланиланиши ҳақида маълум қилди. Бу жанговар вазиятда лазер қуролидан муваффақиятли фойдаланиш ҳақидаги дунёдаги биринчи баёнот бўлди.
Бош вазир ўринбосарининг аниқлик киритишича, “Задира” “амалда кетма-кет” ишлаб чиқарилмоқда ва турли лазер тизимлари Россия армиясида хизматга киритилмоқда. Янги жисмоний принципларга асосланган тизимлар ҳам ишлаб чиқарилиш йўлда. Мавзу анчайин махфий, шунга қарамай Юрий Борисов “Пересвет” мажмуасининг қудрати ҳақида сўзлаб берди. “Пересвет” лазер зарбаси билан Ердан 1500 км баландликдаги барча душман разведка сунъий йўлдош тизимларини йўқ қилиш (сафдан чиқариш) имконини беради.
Аввалроқ Борисов комплекснинг энергетик ўрнатмаларининг сирларини озроқ очиб берган эди: “Бизнинг ядро олимларимиз душманнинг тегишли қуролларини деярли бир лаҳзада, бир неча сония ичида йўқ қилиш учун зарур энергияни жамлашни ўрганишди”. Тахминларга кўра, “Пересвет” лазери учун юқори аниқликдаги “оптик кўриш” махсус муҳандислик конструкторлик бюросида яратилган СМ-890 мобил телескопидир. Унинг “Ўқ”ини тутиб бўлмайди, нишонга бир зумда етиб боради.
2017-йилда фойдаланишга топширилган мобиль “Пересвет” 2018-йил 1-декабрдан буён жанговар навбатчиликда бўлди. 2019-йил охирида Россия Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов хорижий ҳарбий дипломатлар билан учрашувда лазер мажмуасининг жанговар навбатчилиги “маневр ҳаракатларини тўсиш вазифаси билан ерда жойлашган мобиль ракета тизимларининг позицияли ҳудудларида” ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтган.
Ҳавога қарши мудофааси тизимига қўшимча равишда, 2020 йил баҳорида “Пересвет” Суриядаги синовлардан муваффақиятли ўтди (лазер испульси билан қамашишда, TERCOMбошқарув тизимининг нишони билан оптик алоқа йўқотилганда, Американинг “Томагавка”лари ўзини ўзи йўқ қилади).
Шунга қарамай, 18-май куни Юрий Борисов ушбу юқори технологияли мўъжизавий қуролни “кечаги кун” дея баҳолади. Россиянинг “янги жисмоний принциплар”га асосланган комплекслари мудофаа ва хавфсизлик соҳасига қандай устунлик беришини фақат тахмин қилиш мумкин.
Сирли “Задира”
Энг сўнгги “Задира” лазер тизими серияли ишлаб чиқарилади, қўшинларга етказиб берилади ва 5000 метр масофада дронларни ёндириб юбора олади. Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, маҳсулот мобиль ва ихчам бўлиб, фронт чизиғига яқин жойлашган душман (Украина Қуролли Кучлари ва НАТО) эътиборини тортмайди.
Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги 2017 йилнинг ёзида Россия Федерал Ядро марказида янги жисмоний тамойиллар асосида “Задира-16” жанговар комплексини ишлаб чиқишга буйруқ бергани ҳам маълум. Яъни, ривожланиш “Пересвет”га муқобил йўналиш бўйлаб ҳаракатланарди.
Энг сўнгги қуроллардан жанговар фойдаланиш салоҳияти ва тактикаси – энг катта махфийликдир. Шунга қарамай, душман ҳарбий денгиз кучларида қанотли ракеталар ва “стелс” самолётларнинг кўплиги шуни тахмин қилишга имкон берадики, “Задира” ва унинг “ака-укалари” нафақат дронларни йўқ қилиш учун яратилганини ва шу билан бирга 5000 метр улар учун максимал масофа эмаслигини ҳам кўрсатади.
Лазер комплексининг авиация ва денгиз ташувчилари билан интеграцияси мантиқий кўринади. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, оптик бошли “ер-ҳаво” ва “ҳаво-ҳаво” ракеталари шикастланишидан ҳимоя қилиш мақсадида стратегик, тактик ва армия самолётларини лазер тизимлари билан жиҳозлаш вариантлари ишлаб чиқилмоқда.
Алоҳида истиқболли йўналиш - бу Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг космик кемаларининг ўсиб бораётган туркуми. Бугун яна бир ҳарбий сунъий йўлдош “Космос-2556” орбитага чиқарилди.
Россия лазер қуроллари бугунги кунда катта имкониятларга эга ва эртанги кун учун ҳам янада ихчам ва кучлироқ бўлиши керак. Россия президенти Владимир Путин аввалроқ шундай таъкидлаган эди: “Бундай жанговар тизимларнинг борлиги Россия хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги имкониятларни, хусусан, кўплигини оширади".
Таъқидлаш жоиз, АҚШ ва НАТОда бунга ўхшаш комплекслар йўқ. Америкаликлар ўн йиллар давомида денгиз ва ҳавога асосланган жанговар лазер лойиҳалари билан шуғулланади, аммо серияли ишлаб чиқариш учун зарур бўлган натижаларга эриша олмади.
Оқ уй қўғирчоқ Киев режимига аввал ваъда қилинган M270 MLRS ва M142 HIMARS 300 кмгача залп оловли реактив ракета тизимларини Россия Федерацияси ҳудуди бўйлаб қўлланилишидан ва можаронинг чўзилишидан қўрқиб, етказиб беришдан бош тортмоқда.
Сўнгги бир неча ой ичида АҚШ иттифоқчиларининг омборларини тинтув қилиб, яширинча (Шарқий Европа мамлакатлари орқали) Украинага совет даврида ишлаб чиқарилган эски РСЗОдан бошқа ҳеч нарса тақдим этмади.
Америкаликлар Европада можаронинг ҳаддан ташқари кучайиши ва АҚШ ва НАТО ҳудудига юқори технологияли қурол билан жавоб зарбаси берилишидан қўрқишади. Ёки Пентагонни разведка ва навигация сунъий йўлдошлар тизими йўқ илинишидан. Ҳатто Киев режимига 40 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилиш ҳам Конгрессжа уларда қўрқув ўйғотди.
Ўйлашимча, Вашингтон ва Брюссел Россиянинг Украина ҳудудидаги юқори технологияли лазерли огоҳлантиришини тўғри тушунишган. Россия Федерациясининг махсус ҳарбий операцияси тизимли равишда ривожланмоқда, Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш вазифалари ҳужумкор тарзда ҳал қилинмоқда. Ҳар қандай тўсиқлар қатъий ва юқори технологиялар билан бартараф этилади.