Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари ошди

© Unsplash / Jingming PanЗолотые слитки, иллюстративное фото
Золотые слитки, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг халқаро ялпи захиралари жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, 35 млрд 900,8 млн долларни ташкил этди. Бу апрель ойига нисбатан 745,3 млн долларга кўп. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 11,1 млн троя унсиясини ташкил қилмоқда. Унинг молиявий қиймати 20,8 млрд доллардан 21,3 млрд долларга ошган.
Маълумот учун, мамлакатнинг ялпи халқаро захираси 1 апрель ҳолатига кўра, 35,155 млрд долларни ташкил қилган.
Халқаро захиралар таркибига - хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.
Халқаро заҳиралар мамлакат учун жуда муҳим, чунки улар ноқулай ташқи зарбалар пайтида ёрдам беради. Ўзбекистоннинг ҳозирги заҳиралар 20 ойдан ортиқ импортни молиялаштириш учун етади.
Янгиликлар лентаси
0