https://sputniknews.uz/20220520/ozbekistonda-ilk-bor-evro-6-sifatli-dizel-yoqilgisi-ishlab-chiqarildi-24692225.html
Ўзбекистонда илк бор “Евро-6” сифатли дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди
Ўзбекистонда илк бор “Евро-6” сифатли дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди
Sputnik Ўзбекистон
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 1150 тонна “Евро-6” русумидаги экологик тоза дизель ёнилғисини ишлаб чиқарилди. 20.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-20T15:56+0500
2022-05-20T15:56+0500
2022-05-20T15:56+0500
иқтисод
нефть
дизель
бухоро нқиз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/14/24692317_0:58:3437:1991_1920x0_80_0_0_e81f08073ced95bb784b6240f318dd2e.jpg
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан “Евро-6” юқори сифатли дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” хабар берди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида юқори сифатли экологик тоза бўлган дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш ишларини йўлга қўйди.Заводда “Евро-6” русумидаги экологик тоза дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш муваффақиятли давом эттирилди. Натижада 1150 тонна дизель ишлаб чиқарилишга эришилди. Ёнилғи биржа савдоларига ҳам чиқарилди.Маълумот учун, “Евро-6” русумидаги дизель ёнилғиси ички ёнув двигателларини атроф муҳитга зарарини камайтиришга қаратилган. Унинг таркибида политиклик ароматик углеводородлар масса миқдори 4,0 % дан кўп бўлмайди. Олтингугурт масса миқдори 5 мг/кг (ppm)ни ташкил этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/14/24692317_353:0:3084:2048_1920x0_80_0_0_361430345357d45a9171bb6501be730a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, нефть, дизель, бухоро нқиз
иқтисод, нефть, дизель, бухоро нқиз
Ўзбекистонда илк бор “Евро-6” сифатли дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 1150 тонна “Евро-6” русумидаги экологик тоза дизель ёнилғисини ишлаб чиқарилди.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан “Евро-6” юқори сифатли дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз”
хабар берди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида юқори сифатли экологик тоза бўлган дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш ишларини йўлга қўйди.
“Завод мутахассислари томонидан газойлни гидротозалаш қурилмасидаги реакторнинг иш тартиби учун энг яхши технологик вариантларни танлаш йўли орқали жараённи оптималлаштириш бўйича ишлар бажарилди. Бу эса юқори экологик тоифадаги дизель ёқилғиси ишлаб чиқаришни ўзлаштириш имконини берди”, дейилади хабарда.
Заводда “Евро-6” русумидаги экологик тоза дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш муваффақиятли давом эттирилди. Натижада 1150 тонна дизель ишлаб чиқарилишга эришилди. Ёнилғи биржа савдоларига ҳам чиқарилди.
Маълумот учун, “Евро-6” русумидаги дизель ёнилғиси ички ёнув двигателларини атроф муҳитга зарарини камайтиришга қаратилган. Унинг таркибида политиклик ароматик углеводородлар масса миқдори 4,0 % дан кўп бўлмайди. Олтингугурт масса миқдори 5 мг/кг (ppm)ни ташкил этади.