https://sputniknews.uz/20220520/ozbekiston-va-belarus-ozaro-investitsiyalarni-himoya-qiladi--24690751.html
Ўзбекистон ва Беларусь ўзаро инвестицияларни ҳимоя қилади
Ўзбекистон ва Беларусь ўзаро инвестицияларни ҳимоя қилади
Sputnik Ўзбекистон
Икки давлат ўртасидаги келишувни амалга ошириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги масъул бўлди. 20.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-20T14:45+0500
2022-05-20T14:45+0500
2022-05-20T14:45+0500
иқтисод
ўзбекистон
беларусь
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/01/19019722_0:0:3048:1716_1920x0_80_0_0_0d6ff01e2bd3bd548ab20e0321148f95.jpg
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Беларусь Ҳукуматларининг инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Битим 2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида имзоланган. Қарорга кўра, Мирзиёев Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилаган.Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида Беларусь томонига тегишли билдиришнома юборади.Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши давлат бюджетидан қўшимча харажатларни талаб этмайди. Бу орқали 2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида имзоланган юқоридаги ҳукуматлараро битим кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедуралари амалга оширилади ҳамда битимни қўллаш учун замин яратилади.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов зиммасига юклатилди.
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/01/19019722_175:0:2906:2048_1920x0_80_0_0_f61fcb609fd999d43a691b94bbeb8d4f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, беларусь
иқтисод, ўзбекистон, беларусь
Ўзбекистон ва Беларусь ўзаро инвестицияларни ҳимоя қилади
Икки давлат ўртасидаги келишувни амалга ошириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги масъул бўлди.
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Беларусь Ҳукуматларининг инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Битим 2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида
имзоланган. Қарорга кўра, Мирзиёев Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилаган.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида Беларусь томонига тегишли билдиришнома юборади.
Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши давлат бюджетидан қўшимча харажатларни талаб этмайди. Бу орқали 2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида имзоланган юқоридаги ҳукуматлараро битим кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедуралари амалга оширилади ҳамда битимни қўллаш учун замин яратилади.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов зиммасига юклатилди.