https://sputniknews.uz/20220519/volodin-global-inqirozning-asosiy-aybdorlarini-aytdi-24665916.html
Володин глобал инқирознинг асосий айбдорларини айтди
Володин глобал инқирознинг асосий айбдорларини айтди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ, Канада ҳамда Швейцария бутун дунё бўйлаб келажакдаги инқирозлар учун жавобгардир, деди Володин. 19.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-19T15:08+0500
2022-05-19T15:08+0500
2022-05-19T15:08+0500
россия
санкциялар рўйхати
озиқ-овқат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/13/24660783_0:0:3011:1694_1920x0_80_0_0_6873dfac51cff603fc79b4fe47c34f2c.jpg
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россияга дўст бўлмаган асосий уч давлат — АҚШ, Канада ҳамда Швейцария энергия ва озиқ-овқат нархларининг глобал ўсишини қўзғатди. Мазкур мамлакатлар бутун дунё бўйлаб келажакдаги инқирозлар учун жавобгардир. Бу фикрни пайшанба куни Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин билдирди. Мазкур рўйхатнинг тўртинчи ўринидан Буюк Британия (1360 та), бешинчи ўринидан Европа Иттифоқи мамлакатлари (1199 та) жой олди. Австралия (1150 та) ва Япония (902 та) ҳам Россияга дўст бўлмаган давлатлар рўйхатида бор.Володиннинг қўшимча қилишича, Россияга қарши жами 10 536 та санкция жорий қилинган: 2022 йилнинг 24 февралига қадар - 2 754 та, кейин - яна 7 782 та.“Бу давлатлар Россияга қарши ноқонуний санкциялар жорий этиб, энергия ресурслари ва озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлди. Булар бутун дунёда мавжуд муаммолар ҳамда бўлажак инқирозларнинг асосий айбдорлари”, - деди Давлат Думаси спикери.Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Ғарб киритаётган санкциялар нафақат Россия, балки бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба бериши, энди дунёда озиқ-овқат билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.Шунингдек, у СССР санкциялар шароитида ҳам катта муваффақиятларга эришганини айтган.Шунингдек, мамлакат бош вазири Дмитрий Медведев Россия Ғарбнинг қўшимча чекловлари, жумладан, баъзи америкалик сиёсатчилар эълон қилган янги “жаҳаннам” санкцияларидан қўрқмаслигини билдирган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/13/24660783_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_93d1009a3ebf84e12fa3c47a536ed479.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, санкциялар рўйхати, озиқ-овқат
россия, санкциялар рўйхати, озиқ-овқат
Володин глобал инқирознинг асосий айбдорларини айтди
АҚШ, Канада ҳамда Швейцария бутун дунё бўйлаб келажакдаги инқирозлар учун жавобгардир, деди Володин.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россияга дўст бўлмаган асосий уч давлат — АҚШ, Канада ҳамда Швейцария энергия ва озиқ-овқат нархларининг глобал ўсишини қўзғатди. Мазкур мамлакатлар бутун дунё бўйлаб келажакдаги инқирозлар учун жавобгардир. Бу фикрни пайшанба куни Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин
билдирди. Парламент аъзосининг таъкидлашича, Россияга қарши энг кўп санкцияларни Америка Қўшма Штатлари киритган (1983 та). Россияга нисбатан киритилган санкциялар сони бўйича тузилган рўйхатда иккинчи ўрин Канадага (1402 та), учинчи ўрин эса Швейцарияга (1361 та) насиб қилди.
Мазкур рўйхатнинг тўртинчи ўринидан Буюк Британия (1360 та), бешинчи ўринидан Европа Иттифоқи мамлакатлари (1199 та) жой олди. Австралия (1150 та) ва Япония (902 та) ҳам Россияга дўст бўлмаган давлатлар рўйхатида бор.
Володиннинг қўшимча қилишича, Россияга қарши жами 10 536 та санкция жорий қилинган: 2022 йилнинг 24 февралига қадар - 2 754 та, кейин - яна 7 782 та.
“Бу давлатлар Россияга қарши ноқонуний санкциялар жорий этиб, энергия ресурслари ва озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлди. Булар бутун дунёда мавжуд муаммолар ҳамда бўлажак инқирозларнинг асосий айбдорлари”, - деди Давлат Думаси спикери.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Ғарб киритаётган санкциялар нафақат Россия, балки бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба бериши, энди дунёда озиқ-овқат билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Шунингдек, у СССР санкциялар шароитида ҳам катта муваффақиятларга эришганини айтган.
“Биз қийинчиликларни ўтган йилларда қандай енгган бўлсак, энди ҳам уларни енгиб ўтамиз. Биз бу даврни бошдан кечиришимиз керак. Иқтисодиёт, албатта, янги вазиятга мослашади”, деганди Россия етакчиси.
Шунингдек, мамлакат бош вазири Дмитрий Медведев Россия Ғарбнинг қўшимча чекловлари, жумладан, баъзи америкалик сиёсатчилар эълон қилган янги “жаҳаннам” санкцияларидан қўрқмаслигини билдирган.