Россиядан Японияга импорт кескин ошди

© Sputnik / Natalia SeliverstovaВид на город Токио
Вид на город Токио  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Oбуна бўлиш
Япония Молия вазирлиги: апрель ойида Россияга экспорт 69,3 фоизга камайди, импорт 67,3 фоизга ошди
ТОШКЕНТ, 19 май – Sputnik. Япония Молия вазирлигининг хабар беришича, апрель ойида Россиядан Японияга импорти ҳажми 67,3 фоизга ошган. Бу ҳақида РИА Новости хабар қилмоқда.
Мутлақ кўрсаткичларда бу 187,1 миллиард иена ёки 1,45 млрд. долларни ташкил этди. Бундай ўсишга энергия ташувчилар нархи ошиши ёрдам берди.
Иккинчи томондан Япониянинг Россияга экспорти апрель ойида 69,3 % камайиб 23,77 миллиард иен ёки 184,2 млн. долларни ташкил этган.
Шунингдек,ю Япониянинг ташқи савдо балансида – дефицит пайдо бўлган: -839 миллиард иен (ёки 6,5 миллиард доллар)га етди
Япония вазирлиги хабарига кўра, апрель ойида Японияга 1979 йилдан кузатилган ойлик импортнинг рекорд даражаси қайд этилган - 8,92 триллион иен (69,1 миллиард доллар). Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,2 фоиз ўсиш дегани. Ўз ўрнида экспорт ҳам 1979 йилдан буён кузатилган иккинчи юқори натижани кўрсатган + 12,5 фоиз, 8,76 триллион иен ёки 67,9 миллиард доллар.
.
Янгиликлар лентаси
0