Риштон кулолчилик маҳсулотлари Екатеринбургга экспорт қилинади

Oбуна бўлиш
Риштонда кулолчилик маҳсулотлари саноат зонаси иш бошлади. Фарғоналик тадбиркор бу йил кулолчилик маҳсулотларини Екатеринбургга экспорт қилади.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Фарғона вилояти Риштон туманида кулолчилик маҳсулотлари саноат зонаси иш бошлади.
Кулолчилик маҳсулотлари саноат зонаси Риштон тумани Навоий маҳалласида жойлашган собиқ “Бадиий кулолчилик заводи” негизида ташкил этилган.
Ихтисослашган саноат зонасида умумий лойиҳа қиймати 75,8 миллиард сўм бўлган 37 та чинни ва керамика буюмлари ишлаб чиқариш ва безак бериш корхонаси ташкил этилди, 7200 дан зиёд иш ўрни яратилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар беришича, зонада фарғоналик тадбиркор “Мингбоши Керамик” оилавий корхонаси йирик кулолчилик кооперациясини ташкил этган ва Россиянинг Екатеринбург шаҳрига маҳсулотларни етказиб бериш бўйича 5 млн. долларлик экспорт шартномасини имзолаган.
© Фото. Фарғона вилояти ҳокимлиги
Риштон кулолчилик маҳсулотлари  - Sputnik Ўзбекистон
1/6
© Фото. Фарғона вилояти ҳокимлиги
Риштон кулолчилик маҳсулотлари  - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Фото. Фарғона вилояти ҳокимлиги
Риштон кулолчилик маҳсулотлари  - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Фото. Фарғона вилояти ҳокимлиги
Риштон кулолчилик маҳсулотлари  - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Фото. Фарғона вилояти ҳокимлиги
Риштон кулолчилик маҳсулотлари  - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© Фото. Фарғона вилояти ҳокимлиги
Риштон кулолчилик маҳсулотлари  - Sputnik Ўзбекистон
6/6
Эндиликда бундай ихтисослашган саноат зоналари туманнинг Тўда, Даҳбед, Деҳқонобод ва бошқа маҳаллаларида ҳам ташкил этилмоқда.
Ҳозирда Италиянинг Дерута ҳамда Туркиянинг Изник шаҳарлари билан Риштон тумани ўртасида жорий йилда халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳам ўрнатилди.
Янгиликлар лентаси
0