https://sputniknews.uz/20220519/mirziyoev-japarov-24675550.html
Мирзиёев Жапаров билан қўнғироқлашди: етакчилар нималарни муҳокама қилишди
Мирзиёев Жапаров билан қўнғироқлашди: етакчилар нималарни муҳокама қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари бешта муҳим йўналишдаги ҳамкорликда аниқ натижаларга эришишга алоҳида эътибор қаратишди. 19.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-19T19:01+0500
2022-05-19T19:01+0500
2022-05-19T19:01+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
садир жапаров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17684520_310:142:895:471_1920x0_80_0_0_615bff6acc5a430b2dee2f393ec98455.jpg
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.Қайд этилишича, суҳбатда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.Турли даражаларда ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда – йил бошидан товар айирбошлаш 30 фоизга ошди.Етакчилар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартибини ҳар томонлама тайёрлаш муҳимлигини қайд этишди.Шунингдек, икки давлат раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17684520_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_7b61e451d5727b6a17024996b41fcf65.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, садир жапаров
сиёсат, шавкат мирзиёев, садир жапаров
Мирзиёев Жапаров билан қўнғироқлашди: етакчилар нималарни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари бешта муҳим йўналишдаги ҳамкорликда аниқ натижаларга эришишга алоҳида эътибор қаратишди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар бермоқда. Қайд этилишича, суҳбатда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Турли даражаларда ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда – йил бошидан товар айирбошлаш 30 фоизга ошди.
“Эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда бешта муҳим йўналиш – Давлат чегарасига оид масалаларда, савдо-сотиқни кўпайтириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, транспорт ва энергетика соҳаларида қўшма инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш борасидаги амалий ҳамкорликда аниқ натижаларга эришишга алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилган хабарда.
Етакчилар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартибини ҳар томонлама тайёрлаш муҳимлигини қайд этишди.
Шунингдек, икки давлат раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.