Менделеев олимпиадаси ғолибларига ДТМ ва МГУ томонидан имтиёзлар берилади

Международная Менделеевская олимпиада по химии
Международная Менделеевская олимпиада по химии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Oбуна бўлиш
Халқаро Менделеев олимпиадаси ғолибларга кириш имтиҳонларида кимё фанидан максимал балл берилади ҳамда Москва Давлат университетига киришда имтиёзлар берилади.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Москва давлат университети 56-Халқаро Менделеев олимпиадаси совриндорларини имтиёз асосида ўқишга қабул қилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.
"Терма жамоамиздаги барча ғолибларга Давлат тест маркази томонидан кимё фанидан кириш имтиҳонларида максимум балл берилади.
Бундан ташқари Москва давлат университети совриндорларни имтиёз асосида ўқишга қабул қилиши кўзда тутилган", - деди Собирова.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 9-15 май кунлари бўлиб ўтган 57-Халқаро Менделеев олимпиадасида Ўзбекистон жамоаси жами 10та медалга сазовор бўлган эди. Улардан 1таси олтин, 4та кумуш ва 5та бронза. Олимпиадада 16 мамлакатдан 100 га яқин мактаб ўқувчилари иштирок этди. Улар 28 та бронза, 18 та кумуш ва 9 та олтин медаль учун кураш олиб боришди.
Халқаро Менделеев олимпиадаси – юқори синф ўқувчиларининг дунёдаги энг катта беллашувларидан бири бўлиб, турли давлатлар миллий олимпиадалари ғолибларини бирлаштиради. Бу ЮНEСКО томонидан кимё бўйича мактаб ўқувчилари учун жаҳон олимпиадасига тенглаштирилган ягона фан олимпиадасидир.
Янгиликлар лентаси
0