https://sputniknews.uz/20220519/maktablar-uchun-zamonaviy-kompyuterlar-ortilgan-karvon-yolga-chiqdi-24656277.html
Мактаблар учун замонавий компьютерлар ортилган карвон йўлга чиқди
Мактаблар учун замонавий компьютерлар ортилган карвон йўлга чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Халқ таълим вазирлиги республика бўйлаб мактабларнинг синф хоналари учун замонавий компьютер техникаларини етказишни бошланди 19.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-19T09:40+0500
2022-05-19T09:40+0500
2022-05-19T09:45+0500
жамият
мактаб
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/13/24656488_0:15:1000:578_1920x0_80_0_0_74a1a213e7b3e770e85c78d4cff9ebc5.jpg
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Республика бўйлаб 2 029 та мактабнинг синф хоналари учун замонавий компьютер техникалари етказила бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди. “Ушбу компьютерларга дастурлашга оид замонавий дастурий тизимлар, вазирлик томонидан ишлаб чиқилган таълим ресурслари Maktab.uz, Kitob.uz, Edukids, Smartland каби электрон таълим платформалари ва бошқа таълим ресурслари ўрнатилмоқда”, дейилади хабарда.Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 015 та умумтаълим мактабларига компьютер синфларини етказилади.Маълумот учун, президент имзолаган “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга кўра, 2023−2024-йилларда мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш учун республика ва маҳаллий бюджетлардан умумий ҳисобда 400 млрд сўм ажратилади.Янги ўқув йилидан 400 нафаргача ўқувчиси бўлган мактабларда интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан кўп бўлса — камида 100 Мбит/с этиб таъминланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/13/24656488_106:0:895:592_1920x0_80_0_0_d9f31028dbb57ac8fd2b9f02990e0f87.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мактаб, халқ таълими вазирлиги (хтв)
жамият, мактаб, халқ таълими вазирлиги (хтв)
Мактаблар учун замонавий компьютерлар ортилган карвон йўлга чиқди
09:40 19.05.2022 (янгиланди: 09:45 19.05.2022) Халқ таълим вазирлиги республика бўйлаб мактабларнинг синф хоналари учун замонавий компьютер техникаларини етказишни бошланди
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Республика бўйлаб 2 029 та мактабнинг синф хоналари учун замонавий компьютер техникалари етказила бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги
хабар берди.
Бугунги кунда вазирлик республика бюджетидан 1 014 та замонавий компьютер синфларини харид қилди. Ҳозирда вилоятлардаги умумтаълим мактабларига компьютер техникалари ортилган карвонда босқичма-босқич етказиб берилмоқда.
“Ушбу компьютерларга дастурлашга оид замонавий дастурий тизимлар, вазирлик томонидан ишлаб чиқилган таълим ресурслари Maktab.uz, Kitob.uz, Edukids, Smartland каби электрон таълим платформалари ва бошқа таълим ресурслари ўрнатилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 015 та умумтаълим мактабларига компьютер синфларини етказилади.
Маълумот учун, президент имзолаган “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга кўра, 2023−2024-йилларда мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш учун республика ва маҳаллий бюджетлардан умумий ҳисобда 400 млрд сўм ажратилади.
Янги ўқув йилидан 400 нафаргача ўқувчиси бўлган мактабларда интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан кўп бўлса — камида 100 Мбит/с этиб
таъминланади.