Қорасув-Бўка-Бекобод йўлида ҳаракат вақтинча чекланди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишРемонт асфальтобетонного покрытия
Ремонт асфальтобетонного покрытия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Oбуна бўлиш
Қорасув-Бўка-Бекобод йўлида ҳаракат вақтинча чекланди, лекин йўл тўлиқ ёпилмайди. Енгил автомобиллар ҳаркатланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Қорасув-Бўка-Бекабод автомобил йўлининг Нурафшон шаҳридан ўтган қисмида автотранспорт ҳаракати қисман чекланади, деб хабар қилмоқда Нурафшон шаҳар ҳокимлиги.
Тошкент вилоятининг автомобиль йўлларида хафсизликни таъминлаш, жамоатчилик тартибини сақлаш мақсадида, 4R 20 “Қорасув-Бўка-Бекабод” халқаро автомобиль йўлининг 7 км қисмида жойлашган автойўл ўтказгичида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли жорий йилнинг 18 май кунидан мазкур йўналишда вақтинчалик автотранспортлар қатнови чекланади. Ҳайдовчиларга мазкур ҳудуддаги ички йўллардан фойдаланишлари учун барча қулайликлар яратилади, - дейилган Нурафшон шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Йўл тўлиқ ёпилмайди, бир томонлама ҳаракат очиқ бўлади, енгил автомобиллар ўтиши мумкин, лекин юк машиналари қўйилмайди. Бекободдан келаётганлар автомобиллар кўприкка етмай ўнга Нурафшонга кириб, Текистил олдидан Оҳангорон трассага чиқади. Тошкентдан келаётганлар Алимкент орқали юради, - деб маълум қилишди Sputnik мухбирига Нурафшон шаҳар ҳокимлиги.

Ҳокимлик хабарига кўра, таъмирлаш ишлари қачон тугатилиши ҳозирча номаълум, бу билан вилоят минтақа йўл таъмирлаш бўлимлари шуғулланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0