https://sputniknews.uz/20220518/prezident-yuqori-likvidli-mahsulotlarni-birjada-sotish-ustidan-nazorat-ornatishni-topshirdi-24630232.html
Юқори ликвидли маҳсулотларни биржада сотиш устидан назорат ўрнатилади - президент
Юқори ликвидли маҳсулотларни биржада сотиш устидан назорат ўрнатилади - президент
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев минерал ўғитлар, каустик сода, чигит ва пахта мойи каби юқори ликвидли маҳсулотларни биржа орқали сотишни назорат қилишни топширди. 18.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-18T10:24+0500
2022-05-18T10:24+0500
2022-05-18T10:47+0500
иқтисод
президент
биржа
чигит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/12/24630624_0:2:1025:578_1920x0_80_0_0_819a0f4649ed97e7ef6f44e078005a9a.jpg
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Юқори ликвидли маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш устидан назорат ўрнатилади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган биржа савдосига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум бўлди.Айрим турдаги юқори ликвидли товарлар биржага қўйилмагани оқибатида уларнинг нархларида ўсиш кузатилмоқда. Хусусан, Ўтган йилги пахта ҳосилидан қарийб 1,5 миллион тонна техник чигит олинган бўлсада, шундан биржага 939 минг тоннаси ёки 56 фоизи чиқарилган. Ёки, биржадан чигит олган 119 та ёғ-мой корхоналаридан 20 таси пахта ёғини биржа савдоларига умуман қўймаган.Бунда биржага қўйиш мажбурий бўлган товарларни, айниқса техник чигит ва пахта ёғини тўғридан-тўғри сотган корхоналарга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.Ундан ташқари, видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалик ҳамда саноат маҳсулотларини биржага чиқариш бўйича алоҳида топшириқлар берди. Ушбу мақсадда ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари тадбиркорлар билан учрашиб, ва уларнинг маълум миқдордаги маҳсулотларни биржага олиб чиқиш бўйича ойма-ой режала тузишни топширди.Шунингдек, соҳа учун ҳар йили камида 1 мингта мутахассис тайёрлаб, уларнинг бандлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди. Бунда камида 100 та ногиронлиги бор ёшларни бепул ўқитиб, соҳада ишга қабул қилиш топширилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/12/24630624_126:0:897:578_1920x0_80_0_0_be3bb874255323d0c47d69a3833a7b7b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, президент, биржа, чигит
иқтисод, президент, биржа, чигит
Юқори ликвидли маҳсулотларни биржада сотиш устидан назорат ўрнатилади - президент
10:24 18.05.2022 (янгиланди: 10:47 18.05.2022) Шавкат Мирзиёев минерал ўғитлар, каустик сода, чигит ва пахта мойи каби юқори ликвидли маҳсулотларни биржа орқали сотишни назорат қилишни топширди.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Юқори ликвидли маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш устидан назорат ўрнатилади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган биржа савдосига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум бўлди.
Суюқ минерал ўғитлар, нефть кокси, нафта, каустик сода, суюқ углерод оксиди ва техник кислород, металл прокат лист ва пўлат шарлар, барда каби маҳсулотларни биржа орқали сотишни бошланади, - дейилган хабарда.
Айрим турдаги юқори ликвидли товарлар биржага қўйилмагани оқибатида уларнинг нархларида ўсиш кузатилмоқда. Хусусан, Ўтган йилги пахта ҳосилидан қарийб 1,5 миллион тонна техник чигит олинган бўлсада, шундан биржага 939 минг тоннаси ёки 56 фоизи чиқарилган. Ёки, биржадан чигит олган 119 та ёғ-мой корхоналаридан 20 таси пахта ёғини биржа савдоларига умуман қўймаган.
Шу боис юқори ликвидли маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилгани устидан тизимли назорат ўрнатиш вазифаси қўйилди.
Бунда биржага қўйиш мажбурий бўлган товарларни, айниқса техник чигит ва пахта ёғини тўғридан-тўғри сотган корхоналарга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.
Ундан ташқари, видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалик ҳамда саноат маҳсулотларини биржага чиқариш бўйича алоҳида топшириқлар берди.
Ушбу мақсадда ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари тадбиркорлар билан учрашиб, ва уларнинг маълум миқдордаги маҳсулотларни биржага олиб чиқиш бўйича ойма-ой режала тузишни топширди.
Шунингдек, соҳа учун ҳар йили камида 1 мингта мутахассис тайёрлаб, уларнинг бандлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди. Бунда камида 100 та ногиронлиги бор ёшларни бепул ўқитиб, соҳада ишга қабул қилиш топширилди.