Ўзида танқислик хавфи бўлишига қарамасдан, Украина буғдойни Европага ташиб кетмоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишПшеница, архивное фото
Пшеница, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўз ҳудудида буғдой танқислиги эҳтимоли ҳамда бу йилги ҳосил хавф остида бўлишига қарамасдан, Украина ўз буғдой заҳираларини Европага экспорт қилмоқда.
ТОШКEНТ, 18 май – Sputnik. Украина, мамлакатда ғалла тақчиллиги таҳдидига қарамай, Европа Иттифоқи босими остида ўз буғдой захираларини экспорт қилмоқда. Бу ҳақда “РИА Новости”га Одесса денгиз портининг собиқ ходими маълум қилди.
"Одесса портининг чекланган тартибда ишлаши дон маҳсулотларини тўлақонли экспорт қилишга имкон бермаяпти. Европа Иттифоқи босими остида Украина Рени ва Измаил портлари орқали муқобил йўналиш ишлаб чиққан. Унга кўра буғдой Туркиядан сўнг Дунай орқали Европага ташиб кетилмоқда. Украинанинг ўзида эса буғдой танқислиги мавжуд. Шу билан бирга бу йил ҳосил бўлмай қолиш эҳтимоли борлигини ҳам унутмаслик керак”, - дейди портнинг собиқ ходими.
Агентлик манбасига кўра, 24 февралгача Одесса портида 200 минг тоннадан ортиқ буғдой сақланган. Бироқ, апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, расмийлар номидан озиқ-овқат контейнерларини фаол равишда экспорт қилишни бошладилар. Уларнинг сони 10 мингдан ортиқ эди.
“Март ойида Киев расмийлари денгиз савдо портида бўлган барча озиқ-овқат юкларини олиб қўйиш ҳақида кўрсатма берган”, — дея қўшимча қилди манба.
Унинг сўзларига кўра, мавжуд вазиятдан нафақат товар эгалари, балки турли жиноий гуруҳлар ҳам фойдаланиб қолишди. Шундай қилиб, юкнинг бир қисми ўғирланган ва шахсий манфаатлар учун айлана бошлаган, деди порт ходими.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта G7 давлатлари Россия Украинанинг қишлоқ хўжалиги экспортига тўсқинлик қилаётганини ва жаҳон озиқ-овқат бозорларида нархлар ошиб бораётганида айблаган эдилар. Москва бу айбловларни рад этди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, Украина расмийларининг ўзлари портлардан чиқиш йўлларини миналаштирган ва кемаларни чиқиб кетишга қўйиб юбормаяпти. Лавровнинг таъкидлашича, Россия бир неча бор тинлик коридорлари орқали керакли товарлар юкланган кемаларни олиб чиқишни таклиф қилган. Бироқ Киевдагилар ҳамкорлик қилишни истамайди, уларнинг “ғарбий хўжайинлари” эса бунга ҳеч қандай муносабат билдирмаяпти.
Янгиликлар лентаси
0