https://sputniknews.uz/20220518/ozbekistonga-al-buxoriy-va-at-termiziy-qolyozmalarining-elektron-nusxalari-olib-kelindi-24644658.html
Ўзбекистонга ал-Бухорий ва ат-Термизий қўлёзмаларининг электрон нусхалари олиб келинди
Ўзбекистонга ал-Бухорий ва ат-Термизий қўлёзмаларининг электрон нусхалари олиб келинди
Sputnik Ўзбекистон
Ал-Ақсо масжиди кутубхонасидан олиб келинган нодир қўлёзмалардан ташқари Бухоро яҳудийлари уюшмасига тегишли ҳужжатлар тўплами ҳам келтирилган. 18.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-18T17:44+0500
2022-05-18T17:44+0500
2022-05-18T17:44+0500
маданият
китоб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/673/91/6739179_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_0263cab77f7ec963123c3629e7297aa4.jpg
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Исроилдаги Ал-Ақсо масжиди кутубхонасида сақланаётган Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизийнинг нодир қўлёзмалари электрон нусхаси Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзархив” агентлик ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев маълум қилди.Қўлёзмаларнинг электрон нусхаларидан ташқари Исроил давлат архиви сақловидаги Бухоро яҳудийлари уюшмасига тегишли ҳужжатлар тўплами (1940-1960 й.) ва Ўзбекистоннинг илк мустақиллик байрами билан табрикнома ва табрик учун билдирилган ташаккурнома хатлар тўплами (1992 й.) нусхалари олиб келинган.“Агентлик 12 та хорижий давлатнинг манфаатдор ташкилотлари билан 15 та икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик ҳужжатларини имзолади. Улар орасида Россия, Қозоғистон, Миср, Украина, Корея, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Венгрия, Исроил Давлати, Польша, АҚШ каби давлатларнинг нуфузли архив ва музей идоралари бор”, - дейди Анваржон Алиев.Ҳозирда иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон ҳудудига эвакуация қилинганлар тақдирига алоқадор маълумотларни ўз ичига олган архив ҳужжатларини каталоглаштириш ишлари амалга оширилмоқда.Бундан ташқари, Туркия томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистон-Туркия алоқалари ҳужжатларда” номли китоб-альбом нашрга тайёрланмоқда.Агентлик Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатлари архив хизматлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги МДҲ Иқтисодий кенгашининг қарорига расман қўшилган.Агентлик тизимидаги миллий архивлар ва давлат архивлари ўқув залларига Россия, Исроил, Германия, Канада, Польша, Австрия, АҚШ, Буюк Британия, Франция каби хорижий мамлакатлардан жами 25 га яқин тадқиқотчи ташриф буюрган. Улар ўзларининг тадқиқот ишлари бўйича тегишли архив материалларидан фойдаланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/673/91/6739179_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_05c097a005796a1be0c641e83164d43e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, китоб
Ўзбекистонга ал-Бухорий ва ат-Термизий қўлёзмаларининг электрон нусхалари олиб келинди
Ал-Ақсо масжиди кутубхонасидан олиб келинган нодир қўлёзмалардан ташқари Бухоро яҳудийлари уюшмасига тегишли ҳужжатлар тўплами ҳам келтирилган.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Исроилдаги Ал-Ақсо масжиди кутубхонасида сақланаётган Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизийнинг нодир қўлёзмалари электрон нусхаси Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзархив” агентлик ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев
маълум қилди. Қўлёзмаларнинг электрон нусхаларидан ташқари Исроил давлат архиви сақловидаги Бухоро яҳудийлари уюшмасига тегишли ҳужжатлар тўплами (1940-1960 й.) ва Ўзбекистоннинг илк мустақиллик байрами билан табрикнома ва табрик учун билдирилган ташаккурнома хатлар тўплами (1992 й.) нусхалари олиб келинган.
“Агентлик 12 та хорижий давлатнинг манфаатдор ташкилотлари билан 15 та икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик ҳужжатларини имзолади. Улар орасида Россия, Қозоғистон, Миср, Украина, Корея, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Венгрия, Исроил Давлати, Польша, АҚШ каби давлатларнинг нуфузли архив ва музей идоралари бор”, - дейди Анваржон Алиев.
Ҳозирда иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон ҳудудига эвакуация қилинганлар тақдирига алоқадор маълумотларни ўз ичига олган архив ҳужжатларини каталоглаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Туркия томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистон-Туркия алоқалари ҳужжатларда” номли китоб-альбом нашрга тайёрланмоқда.
Агентлик Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатлари архив хизматлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги МДҲ Иқтисодий кенгашининг қарорига расман қўшилган.
Агентлик тизимидаги миллий архивлар ва давлат архивлари ўқув залларига Россия, Исроил, Германия, Канада, Польша, Австрия, АҚШ, Буюк Британия, Франция каби хорижий мамлакатлардан жами 25 га яқин тадқиқотчи ташриф буюрган. Улар ўзларининг тадқиқот ишлари бўйича тегишли архив материалларидан фойдаланган.