https://sputniknews.uz/20220518/moynoqqa-borib-ishlagan-shifokor-oyligiga-200-ustama-tolanadi-24631933.html
Мўйноққа бориб ишлаган шифокор ойлигига 200% устама тўланади
Мўйноққа бориб ишлаган шифокор ойлигига 200% устама тўланади
Қорақалпоғистон Республикасига бориб ишлайдиган шифокорларнинг маошига ҳар ой қўшимча 100 ва 200 фоиз миқдорида устама тўлаб берилади. 18.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-18T10:46+0500
2022-05-18T10:46+0500
2022-05-18T10:46+0500
жамият
президент фармони
қорақалпоғистон
устама
маош
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1e/19481045_0:9:3167:1790_1920x0_80_0_0_688d78cbf752a1c47da2cf823f37eefa.jpg
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Мўйноқга бориб ишлайдиган шифокорларга давлат 200 фоиз миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловларини тўлаб беради. Бу ҳақда президент имзолаган тиббиёт ходимларини моддий қўллаб-қувватлашга оид фармонида назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, 1 июндан бошлаб олий ва биринчи малака тоифали тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг маошига 15 фоиз, иккинчи малака тоифаси бор ёки бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлариники 10 фоиз ҳамда бошқа ходимларнинг ойлик маоши 15 фоизгаоширилади.Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорлар 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар олади.Оилавий шифокор пунктлари, поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалартўланади.Юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокор-хирурглар лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида қўшимча устама олади.1 сентябрдан бошлаб даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигачава фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.Шифокор ушбу устамани олиш учун бошқа ҳудудда камида икки йил ишлаган ҳамда камида иккинчи даражали малака тоифасига эга бўлган бўлиши лозим.Қолаверса, барча тиббиёт ходимлари дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади. Тиббиёт ходимларини йилда бир марта театр ва концерт томошаларига бепул олиб бориш тизими ташкил этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1e/19481045_6:0:2737:2048_1920x0_80_0_0_61cd85928e2d758dc2770083311e239d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, президент фармони, қорақалпоғистон, устама, маош
жамият, президент фармони, қорақалпоғистон, устама, маош
Мўйноққа бориб ишлаган шифокор ойлигига 200% устама тўланади
Қорақалпоғистон Республикасига бориб ишлайдиган шифокорларнинг маошига ҳар ой қўшимча 100 ва 200 фоиз миқдорида устама тўлаб берилади.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Мўйноқга бориб ишлайдиган шифокорларга давлат 200 фоиз миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловларини тўлаб беради. Бу ҳақда президент имзолаган тиббиёт ходимларини моддий қўллаб-қувватлашга оид
фармонида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 1 июндан бошлаб олий ва биринчи малака тоифали тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг маошига 15 фоиз, иккинчи малака тоифаси бор ёки бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлариники 10 фоиз ҳамда бошқа ходимларнинг ойлик маоши 15 фоизгаоширилади.
Шунингдек, давлат тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигачаҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар тўлаб берилади.
Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорлар 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар олади.
Оилавий шифокор пунктлари, поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалартўланади.
Юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокор-хирурглар лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида қўшимча устама олади.
1 сентябрдан бошлаб даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигачава фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 июлдан бошлаб вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан, шунингдек, хорижий давлатлардан Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғирот туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига дастлабки уч йил давомида 100 фоиз, Мўйноқ туманида эса 200 фоиз миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади, - дейилган фармонда.
Шифокор ушбу устамани олиш учун бошқа ҳудудда камида икки йил ишлаган ҳамда камида иккинчи даражали малака тоифасига эга бўлган бўлиши лозим.
Қолаверса, барча тиббиёт ходимлари дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади. Тиббиёт ходимларини йилда бир марта театр ва концерт томошаларига бепул олиб бориш тизими ташкил этилади.