“Азовсталдаги” украиналик жангарилар таслим бўлишда давом этмоқда

Oбуна бўлиш
16 майдан буён“Азовсталь” заводи ҳудудида жами 959 нафар жангари таслим бўлган.
Мариуполдаги “Азовсталь” заводида қуршовга олинган “Азов” миллатчи бўлинма жангарилари ва украиналик ҳарбий хизматчилар асирга тушишда давом этмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
16 май куни 265 жангари асирга тушган, 17 май куни эса яна 694 ҳарбий қуролини топширган. Таслим бўлганларнинг 80 нафари ярадорлар.
Ярадорларни ДХРдаги Новоазовск касалхонасига юборишмоқда. У ерда уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилади.
Россия Тергов қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, терговчилар жангариларни Украина режимининг Донбасснинг тинч аҳолисига қарши жиноятлари ҳақидаги жиноий иш суриштируви доирасида сўроқ қилишади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Қуролли кучлари ва ДХР мудофаа кучлари Мариуполь шаҳрини 7 март куни қуршаб олишган эди. 21 апрель куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу шаҳар тўлиқ озод қилинганини эълон қилди, бироқ “Азовсталь” заводида украиналик миллатчи батальонининг икки мингдан ортиқ жангарилари қолаётганини таъкидлаган эди. Россия президенти Владимир Путин саноат зонасига ҳужумни тўхтатишни, аммо "ҳатто пашша учиб чиқа олмайдиган даражада” тўсиб қўйишни буюрган эди.
Янгиликлар лентаси
0