https://sputniknews.uz/20220517/xtv-songgi-qongiroqni-otkazishga-tavsiyalarni-ishlab-chiqdi-24623861.html
ХТВ “Сўнгги қўнғироқ”ни ўтказишга оид тавсияларни ишлаб чиқди
ХТВ “Сўнгги қўнғироқ”ни ўтказишга оид тавсияларни ишлаб чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари учун турли хил пул йиғимлари қатъиян таъқиқланади 17.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-17T19:25+0500
2022-05-17T19:25+0500
2022-05-17T19:38+0500
жамият
мактаб
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/829/31/8293171_0:1413:1953:2512_1920x0_80_0_0_9de0109eba41c285894422523f79ba9d.jpg
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиб, барча мактабларга юборди.25 май куни барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади.Вазирлик тавсиясига кўра, тадбирлар мактаб ҳовлиси боғида ёки соя салқин очиқ майдонларида ўтказилади. Мактаб ҳудудига бегона шахсларнинг киритилмаслиги назоратга олинади.Мактабларда мазкур тадбир соат 8:00 дан 8:45 га қадар, тавсия этилган сценарий асосида ташкил этилади. Унда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланиб рағбатлантирилади.Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларга битирувчиларнинг турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиши, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳ.қ.да банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиши ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этишини олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш сўралган.Мактабларнинг “Кузатув кенгаши” аъзоларига юқорида келтириб ўтилган тавсияларга амал қилиниши устидан назорат олиб боради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/829/31/8293171_0:1230:1953:2695_1920x0_80_0_0_20c387c6c9799adcfbee36bdf2afd165.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мактаб, халқ таълими вазирлиги (хтв)
жамият, мактаб, халқ таълими вазирлиги (хтв)
ХТВ “Сўнгги қўнғироқ”ни ўтказишга оид тавсияларни ишлаб чиқди
19:25 17.05.2022 (янгиланди: 19:38 17.05.2022) Таъкидланишича, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари учун турли хил пул йиғимлари қатъиян таъқиқланади
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиб, барча мактабларга юборди.
25 май куни барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади.
Вазирлик
тавсиясига кўра, тадбирлар мактаб ҳовлиси боғида ёки соя салқин очиқ майдонларида ўтказилади. Мактаб ҳудудига бегона шахсларнинг киритилмаслиги назоратга олинади.
Мактабларда мазкур тадбир соат 8:00 дан 8:45 га қадар, тавсия этилган сценарий асосида ташкил этилади. Унда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланиб рағбатлантирилади.
“Шу ўринда барчага “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимлари қатъиян таъқиқланганлигини эслатиб ўтамиз”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларга битирувчиларнинг турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиши, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳ.қ.да банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиши ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этишини олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш сўралган.
Мактабларнинг “Кузатув кенгаши” аъзоларига юқорида келтириб ўтилган тавсияларга амал қилиниши устидан назорат олиб боради.