https://sputniknews.uz/20220517/rt-britaniyalik-yollanma-asir-ubucha-24620087.html
RT: британиялик ёлланма асир уни Бучага жўнатишгани ҳақида сўзлаб берди
RT: британиялик ёлланма асир уни Бучага жўнатишгани ҳақида сўзлаб берди
Sputnik Ўзбекистон
Украина Қуролли кучлари томонида жанг қилган британиялик ёлланма аскар уни қандай қилиб Украина томони провокация уюштирган Буча шаҳри чеккасига жўнатишганини... 17.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-17T17:48+0500
2022-05-17T17:48+0500
2022-05-17T17:48+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
буча
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/06/23806438_0:103:3277:1946_1920x0_80_0_0_fe1d9466128869c36f05ce2d0a5174a3.jpg
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Асирга тушган британиялик ёлланма жангчи Эндрю RT телеканалига уни қандай қилиб Украина томони провокация уюштирган Буча шаҳри чеккасига жўнатишганини сўзлаб берди.Асирнинг сўзларига кўра, у у ерда тахминан 3-5 апрель кунлари бўлган ва жанг изларини кўрмаган.Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Бучадаги воқеалар уюштирилган саҳна кўриниши эканини тасдиқловчи далилларни тақдим этишини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат унинг ташкилотчиси ким ва қайси мамлакатдан экани ва провокация ортидан ким турганини ошкор қилади.26 апрель куни Россия президенти Владимир Путин БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда Бучадаги воқеаларга Россия Қуролли кучларининг алоқаси йўқлиги ва Москва буни ким уюштирганини билишини айтган эди.2 ва 3 апрель кунлари Украина томони Киев яқинидаги Буча шаҳрида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар борлиги ҳақида хабар тарқата бошлади. Ўшанда Россия Мудофаа вазирлиги Киев режими томонидан чоп қилинган россиялик ҳарбийларнинг Бучадаги гўёки ҳарбий жиноятлари ҳақидаги сурат ва видеолари провокация эканини маълум қилди. Вазирлик Россия армияси Бучада бўлиб турган пайтда маҳаллий аҳоли жабр кўрмаганини алоҳида урғулади.Кейинчалик Беларусь президенти Александр Лукашенко Бучадаги воқеалар Буюк Британиянинг психологик операция эканини маълум қилди. Россия етакчисининг сўзларига кўра, Лукашенко унга бу фейкларни фош қилувчи ҳужжатларни берган.Россия Тергов қўмитаси Бучадаги провокациядан сўнг Россия Қуролли кучларига оид фейклар тўғрисида жиноий иш очган.
буча
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/06/23806438_272:0:3003:2048_1920x0_80_0_0_3eab2d5821dea88fbf9350bd581eb52b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
буча
RT: британиялик ёлланма асир уни Бучага жўнатишгани ҳақида сўзлаб берди
Украина Қуролли кучлари томонида жанг қилган британиялик ёлланма аскар уни қандай қилиб Украина томони провокация уюштирган Буча шаҳри чеккасига жўнатишганини сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Асирга тушган британиялик ёлланма жангчи Эндрю
RT телеканалига уни қандай қилиб Украина томони провокация уюштирган Буча шаҳри чеккасига жўнатишганини сўзлаб берди.
Асирнинг сўзларига кўра, у у ерда тахминан 3-5 апрель кунлари бўлган ва жанг изларини кўрмаган.
“Бизни Бучага у ердан руслар кетиши билан жўнатишди. Мен у ерда маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилдим. Биз Бучанинг ўзида бўлмадик, фақат унинг чекка жойларида бўлдик. <...> Шахсан мен ҳеч қандай жасадларни кўрмадим ”, - деди Украина Қуролли кучлари томонида жанг қилган ёлланма.
Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Бучадаги воқеалар уюштирилган саҳна кўриниши эканини тасдиқловчи далилларни тақдим этишини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат унинг ташкилотчиси ким ва қайси мамлакатдан экани ва провокация ортидан ким турганини ошкор қилади.
26 апрель куни Россия президенти Владимир Путин БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда Бучадаги воқеаларга Россия Қуролли кучларининг алоқаси йўқлиги ва Москва буни ким уюштирганини
билишини айтган эди.2 ва 3 апрель кунлари Украина томони Киев яқинидаги Буча шаҳрида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар борлиги ҳақида хабар тарқата бошлади. Ўшанда Россия Мудофаа вазирлиги Киев режими томонидан чоп қилинган россиялик ҳарбийларнинг Бучадаги гўёки ҳарбий жиноятлари ҳақидаги сурат ва видеолари провокация эканини
маълум қилди. Вазирлик Россия армияси Бучада бўлиб турган пайтда маҳаллий аҳоли жабр кўрмаганини алоҳида урғулади.
Кейинчалик Беларусь президенти Александр Лукашенко Бучадаги воқеалар Буюк Британиянинг психологик операция эканини маълум қилди. Россия етакчисининг сўзларига кўра, Лукашенко унга бу фейкларни фош қилувчи ҳужжатларни берган.
Россия Тергов қўмитаси Бучадаги провокациядан сўнг Россия Қуролли кучларига оид фейклар тўғрисида жиноий иш очган.