Россия чет элга пул ўтказиш лимитини беш бараварга оширди

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Oбуна бўлиш
16 май куни Россия Марказий банки жисмоний шахсларнинг чет элга пул ўтказмалари учун чегарани 50 минг долларгача оширди.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Марказий банк россияликларга чет элга беш баравар кўп пул жўнатишига рухсат берди яъни ойлик лимитни 10 минг доллардан 50 минг долларгача оширди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабарида келтирилган.
Унга кўра, Россия Федерацияси резидентлари ва дўст мамлакатлардан келган норезидентлар бир календар ой ичида Россия банкидаги ҳисоб рақамларидан 50 000 доллардан кўп бўлмаган (ёки бошқа хорижий валютадаги эквивалентини) маблағни ўзларининг ҳисоби ёки чет элдаги бошқа жисмоний шахсга ўтказишлари мумкин.
“Ҳисобварақ очмасдан пул ўтказмалари хизматларини кўрсатувчи компаниялар орқали резидентлар ва дўст мамлакатлардан келган норезидентлар ойига 5 000 доллардан кўп бўлмаган (ёки бошқа валютадаги эквивалентида) пул ўтказишлари мумкин”, дейилади Марказий банк хабарида.
Худди шу ҳуқуқ Россияда шартномалар бўйича ишлаётган дўстона бўлмаган мамлакатлардан келган норезидентларга ҳам берилган. Бунгача дўстона муносабатда бўлмаган мамлакатларнинг норезидентлари ҳисобварақдан фақат 10 000 доллар ва ҳисоб очмасдан 5 000 долларгача бўлган хорижий валютадаги маблағларни ўтказишлари мумкин эди.

“Россияда ишламайдиган жисмоний шахслар, санкцияларни қўллаб-қувватловчи давлатлар, шунингдек, ушбу давлатлар юридик шахслари учун чет элга пул ўтказмаларини таъқиқлаш ўз кучида қолади”, дейилади хабарда.

Чекловлар 2022 йил 30 сентябргача амал қилади. Ўтказма суммалари пул ўтказиш бўйича кўрсатма берилган санада Россия банки томонидан белгиланган хорижий валюталарнинг рублга нисбатан расмий курси бўйича ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида президент Владимир Путин чет элда валюта олиб чиқишга чекловлар киритган эди. Резидентларга ҳар ойда 10 000 долларни бошқа шахсларнинг хорижий ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилди. Шахсий ҳисобларни тўлдириш тақиқланди. Кейинчалик Марказий банк талабларни юмшатди, ўз ҳисоб рақамларига пул ўтказишга рухсат берди.
Янгиликлар лентаси
0