Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Қайси ичимликлар суякларни шикастлантиради?

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишЧашка кофе.
Чашка кофе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Oбуна бўлиш
Парҳезшунос: сут, қаҳва ва газли ичимликлар суякларни шикастлантириши мумкин
Шифокор-парҳезшунос, тиббиёт фанлари доктори Маргарита Королёва суякларга зарар етказувчи ичимликларни айтди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, кўп сут истеъмол қилиш суяклар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Сут таркибидаги нордон компонентлар организмдан фойдали моддаларни ювиб чиқаради. Шу сабабли истеъмол қилинадиган сут ва сабзавотлар миқдорини мувозанатлаштириш керак. Сабзавотлардаги озуқавий толалар танада кальцийни “ушлаб туради”.

“Ишқорий эквивалентлиги тенг бўлмаган нордон озиқ-овқатларни кўп истеъмол қилиш ацидозга олиб келади. Бу организмнинг pH- муҳитининг ўзгариши дейилади. Бунда организм қандай бўлмасин ишқорий компонентларни мувозанатлайдиган шароитларни яратади. Шу билан организм суяк массаларидан фойдали ишқорий минералларни тортиб олади. Бу эса суюкларни заифлаштиради”, - дейди Королёва.

Кўпчилик севиб истеъмол қиладиган қаҳва ичимлиги ҳам кальций, магний ва бошқа бир қатор фойдали минерал моддаларни ҳазм қилинишига салбий таъсир қилади. Шунинг учун парҳезшунослар уни овқатдан анча олдин ёки кейин истеъмол қилишни тавсия қилади. Хусусан, қаҳва организмни сувсизлантиради. Шунинг учун ундан кейин камида бир стакан сув ичиш лозим.
Мутахассиснинг таъкидлашича, суякларни газли ичимликлар ҳам шикастлантиради. Газли ичимликларни кўп истеъмол қилиш остеопороз касаллигига олиб келади. Чунки бундай ичимликларда ортофосфор кислота мавжуд. Бу кислота шунингдек, ошқозон-ичак трактига ва тишларга ҳам жиддий зарар етказади. Бундан ташқари, ҳатто кам миқдордаги газли ичимликлар ҳам буйраклар фаолиятига путур етказиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0