Ўзбекистон Россияда ислом таълимига бағишланган илмий анжуманда иштирок этади

© СК "Грань"Болгарская исламская академия
Болгарская исламская академия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Oбуна бўлиш
Ушбу форум волгабўйи Булғориясининг ислом динини қабул қилганлигининг 1100 йиллигига бағишланган бўлиб, унда дунёнинг 14та мамлакатидан 200 дан ортиқ киши қатнашади.
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Душанба куни Татаристон Республикаси Булғор Ислом академиясида (БИА) Россия ислом таълимини ўрганиш ва қайта тиклашга бағишланган халқаро таълим форумлар цикли бошланади, деб хабар берди РИА Новости агентлигига БИА ректори вазифасини бажарувчи Айнур Тимерханов.
Унинг сўзларига кўра форум доирасида учта конференция бўлиб ўтади:
16-17 май кунлари "VI Булғор ўқишлари ”Россия мусулмонларининг ислом тарихий-маданий мероси умуминсоний қадриятлар тизимида”;
19 майда эса “V ўқишлар Ш.Марждани "Замонавий чақириқ ва таҳдидлар шароитида фатвочилик институтлари ўрни ва фаолияти";
21 май куни Форум доирасида “Замонавий дунёда ислом таълими: муаммолар, тенденциялар ва имкониятлар” халқаро саммити.
Тимерханов айтишига кўра, форумда турли мамлакатлар ислом университетлари раҳбарлари, теологлар, экспертлар, шарқшунос олимлар иштирокида Россия мусулмон диний меросини қайта тиклаш масалалари, ислом ёзма меросини ўрганиш ва асраб-авайлаш ҳамда сўфийликнинг туркий халқлар тарихи ва маданиятидаги ўрни каби масалалар муҳокама қилинади.
“Илмий-амалий конференция доирасида форумларнинг турли бўлимларида давра суҳбатлари ўтказиш, дунёда ислом таълимининг муаммолари ва ечимларини муҳокама қилиш режалаштирилган”, — дея қўшимча қилди Тимерхонов.
Унинг қайд этишича, форумда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Беларусь, Жазоир, Миср, Иордания, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Марокаш, Покистон, Сурия, Туркия ва бошқа давлатлар вакиллари иштирок этади.
© СК "Грань"Болгарская исламская академия
Болгарская исламская академия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Болгарская исламская академия
Бўлажак форум доирасида инқилобдан олдинги Россиянинг таниқли мусулмон диншунослари ва дин арбоблари галереяси очилади, шунингдек, анъанага кўра, Булғор Ислом академиясининг янги илмий ишлари тақдимоти бўлиб ўтади.
"Форум Волгабўйи Булғориясининг ислом динини қабул қилганлигининг 1100 йиллигига бағишланган. Тадбир Булғор Ислом академияси томонидан Ислом маданияти, фан ва таълимини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида ташкил этилган. Унда 200 дан ортиқ киши қатнашади”, - деб сўзини якунлади Тимерханов.
© СК "Грань"Болгарская исламская академия
Болгарская исламская академия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Болгарская исламская академия
Маълумот учун, Россиянинг Татаристон ўлкасидаги Булғор Ислом академияси (БИА) 2017 йилда очилган. Булғор ислом академияси - ислом дини бўйича олий таълим берувчи муассаса ҳисобланади. Академия ўқув корпуслари ва ётоқхона ҳамда унинг ёнида жойлашган Оқ Масжиддан иборат. Бугунги кунда БИАда 200га яқин талаба ва докторантлар таълим олмоқда.
© СК "Грань"Болгарская исламская академия
Болгарская исламская академия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Болгарская исламская академия
Янгиликлар лентаси
0