Ўзбекистон Афғонистоннинг молиявий активларини таъқиқдан чиқариш тарафдори

© AP Photo / Ebrahim NorooziАфганские дети среди кучи мусора в Кабуле
Афганские дети среди кучи мусора в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Oбуна бўлиш
Афғонистон импортнинг 30 фоиздан ортиғи Ўзбекистоннинг Термиздаги транспорт-логистика маркази орқали етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Афғонистондаги гуманитар вазият ёмонлигича қолмоқда, шу муносабат билан Ўзбекистон афғон молиявий активларини эркинлаштириш ва улардан ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда фойдаланиш тарафдори.
Бу ҳақда “Валдай” клуби томонидан ташкил этилган “Россия – Марказий Осиё: беқарорлик шароитида ҳамкорлик ва тараққиёт” конференциясида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази директори Дониёр Қурбонов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Афғонистонга ёрдам бериш учун кўп ишларни қилмоқда.

“Афғонистон импортнинг 30 фоиздан ортиғи Ўзбекистоннинг Термиздаги транспорт-логистика маркази орқали етказиб берилади, мутахассисларимиз Мозори Шариф аэропортини тиклаш ишларини якунламоқда, Ўзбекистондан Кобулга электр энергияси етказиб берилмоқда”, дея таъкидлади у.

Спикернинг қайд этишича, бугун Марказий Осиё давлатлари ва Россия Афғонистон иқтисодиётини тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини бирлаштириши зарур. Айни пайтда Ўзбекистон Афғонистон бўйича Россия билан икки томонлама ҳамкорликни давом эттиряпти.
Янгиликлар лентаси
0