Иқтисодий суд арбитраж судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чораларини кўриши мумкин

© pexels.com/Towfiqu barbhuiyaСудья молоток
Судья молоток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Oбуна бўлиш
Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Кодексда арбитр тушунчаси пайдо бўлди.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Кодексга арбитр тушунчаси киритилиб, арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар, жумладан, арбитрни тайинлаш, арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар муҳокамаси кўрилиши белгиланди.
Шунингдек, арбитрлар, арбитраж таркиби томонидан тайинланган экспертлар, арбитраж муассасасининг ходимлари, ҳакамлик судьялари – арбитраж ёки ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида гувоҳ сифатида чақирилиши ва сўроқ қилиниши мумкин эмаслиги белгиланди.
Эндиликда арбитраж судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чоралари арбитраж муҳокамаси тарафининг аризасига кўра иқтисодий суд томонидан кўрилиши мумкин.
Қонун билан арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритиш тартиби белгиланди.
Шунингдек, қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 2 баравари (540 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.
Янгиликлар лентаси
0