Бир қутбли дунё тузиш бошланди: Британия “глобал НАТО” яратишни таклиф қилди

© AFP 2023 / PETRAS MALUKASThe US and The NATO flag flie in front of two US Air Force F-22 Raptor fighter aircrafts at the Air Base of the Lithuanian Armed Forces in Љiauliai, Lithuania, on April 27, 2016
The US and The NATO flag flie in front of two US Air Force F-22 Raptor fighter aircrafts at the Air Base of the Lithuanian Armed Forces in Љiauliai, Lithuania, on April 27, 2016 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Oбуна бўлиш
Совуқ уруш даврида НАТОнинг хавфсизлик чегараси Берлин орқали ўтган бўса, бугун Альянс уни Жанубий-Хитой денгизига кўчирмоқчи.
Полина Духанова, Алена Медведева
Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс “глобал НАТО” тузишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Ҳинд-Тинч океани минтақасида хавфсизликни назорат қилиш учун ташкилот кенгайиши зарур. Russia Today хабарига асосан.
Экспертларнинг фикрига кўра, “глобал НАТО” Ғарб иштирокчиларининг бир қутблилик дунё тамойилини қайтариш истаги сифатида тушунилиши керак. Унга кўра бошқа давлатларда дунё тартибига ўз қарашларини киритиш мумкин бўлади.
Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс шимолий Атлантика иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Берлинда бўлиб ўтган норасмий учрашувида “глобал НАТО” тузиш ғояси билан чиқди.
“Биз глобал НАТОга эътибор қаратишимиз муҳим. Чунки биз Евроатлантика хавфсизлигини ҳимоя қилган ҳолда, Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги хавфсизликка ҳам эътибор қаратишимиз керак”, - дейди Трасс.
Худди шундай баёнотни Трасс 27 апрел куни Лондон шаҳри мерининг қароргоҳи бўлган Меншн-Хаусдаги Пасха зиёфатида айтган эди. Унинг фикрига кўра, замаон талабига кўра, НАТО ҳам Евроатлантикада ҳам Ҳинд-Тинч океанида хавфсизлик учун жавоб бериши керак.
“Бизга глобал НАТО керак. Бу билан мен бошқа минтақа давлатларини аъзоликка қабул қилишни назарда тутмадим. Айтмоқчиманки, НАТО глобал қарашга, глобал таҳдидларга қарши курашишга тайёр бўлиши керак”, - дейди Британия дипломатияси раҳбари.
Шу муносабат билан у Тинч океани минтақасини ҳимоя қилишни таъминлаш учун Япония ва Австралия каби иттифоқчилар билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлаган.
“Биз Тайван каби демократик давлатлар ўзини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишини таъминлашимиз керак”, - дейди вазир.
Лиз Трасс, шунингдек, мавжуд глобал хавфсизлик тузуми муваффақиятсизликка учраганини қайд этди.
“Очиқ тан олишимиз керак, тинчлик ва фаровонликни кафолатлаш учун яратилган тизим Украинада иш бермади. Иккинчи жаҳон урушидан ва Совуқ урушдан кейин шаклланган Иқтисодий ва хавфсизлик тизимлари ўз кўринишини йўқотди”, - дейди Трасс.
Шу билан бирга, у янги ва “адолатли” дунё тартибини шакллантиришнинг асосий дастакларидан бири - савдо-иқтисодий сиёсат деб атади ва барча мамлакатлар глобал бозорларга чиқишга имкон бўлиши учун “қоидаларга асосан” ўйнашга чақирди.

Келажак учун ишланмалар

НАТОнинг келажак стратегияси ҳақидаги ўз фикрларини Лиз Трасс блокнинг июнь ойи охирида Мадридда бўлиб ўтадиган саммити олдидан эълон қилди. Унда Шимолий Атлантика альянсининг янги стратегик концепцияси қабул қилиниши кутилмоқда. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашуви якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида альянснинг асоси ва концепциясининг ўзаги - мудофаа ва Россияни “жиловлаб туриш” эканлигини айтди.
“Ишонч билан айта оламанки, бу стратегик концепцияда тўлиқ акс этади”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.
Бироқ, Блинкен АҚШ Россия билан муносабатларни ўрнатишга чақирувчи блок давлатлар қаторига АҚШ кирадими, деган саволга жавоб беришдан қочди. У, шунингдек, Россия-НАТО таъсис тўғрисидаги қонуннинг мақоми ва уни Вашингтон ҳақиқий деб ҳисоблайдими ёки аксинча эканлиги борасида ҳам изоҳ бермади.
Ушбу масала бўйича аниқроқ маълумотларни Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок тақдим этди. Журналистлар билан суҳбатда у Европа ва НАТО билан мулоқот каналларини йўқ қилиш учун жавобгарлик Россия зиммасида эканлигини айтди. Унинг фикрича Россия шартномани бир томонлама тўхтатган.
Эслатиб ўтамиз, Россия-НАТО тўғрисидаги акт 1997 йил 27 майда ўша пайтдаги Россия президенти Борис Ельцин ва НАТО Бош котиби Хавьер Солана томонидан имзоланган. Ушбу ҳужжат Россия ва альянс мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солади. Унда, шунингдек, ўзаро қарама-қаршилик ва тажовузкор ҳаракатларни рад этиш ҳам белгиланган. Бироқ шартнома имзолангандан буён НАТО уни бир неча бор бузган ва 2014 йилдан бошлаб томонлар ўртасидаги алоқалар узилган.

“Дунёнинг неоколониал бўлиниши”

НАТОнинг глобал амбициялари ҳақида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам 14 май куни Ташқи ва мудофаа сиёсати бўйича кенгашнинг 30-ассамблеясида гапирди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда НАТО демократик давлатлар ҳамжамиятининг авангарди сифатида жаҳон сиёсати масалаларида БМТ ўрнини эгаллаши ёки ҳеч бўлмаганда уни ўзига бўйсундириши керак деган фикр илгари сурилмоқда.
Бунинг учун “қоидаларга асосланган тартиб” тушунчаси жорий этилмоқда, аммо у “қоидаларни” ҳеч ким кўрмаган, муҳокама қилмаган ва маъқулламаган, дейди вазир. Шунингдек ўша “қоидалар” коллектив Ғарбда демократияни ҳам, плюрализмни ҳам назарда тутмайди, дейди Россия дипломатияси раҳбари.
“Гап блок ичида қаттиққўл тартиб-интизомини қайта тиклаш, “иттифоқчилар”нинг Вашингтон буйруғига сўзсиз бўйсуниши ҳақида боряпти”, - деб тушунтиради Лавров.
Мисол сифатида Лавров АҚШ фойдасига ўз суверенитетини тобора йўқотаётган, Европани келтирди. ЕИ хавфсизлик масалаларида аста-секин НАТО билан бирлашиб бормоқда. Россия ТИВ раҳбари, шунингдек, дастлаб, Совуқ уруш даврида Берлин девори бўйлаб “мудофаа чизиғи” ўтганини, бироқ ўшандан буён у бир неча бор шарққа силжиганини эслатиб ўтди.
“Энди эса улар бизга... НАТО хавфсизлик муаммоларини, биринчи навбатда, Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги масалаларини ҳал қилиш учун глобал масъулият эканлигини айтишяпти. Яъни кейинги мудофаа чизиғи, тушунганишимча, Жанубий-Хитой денгизи ҳудудига ўтказилади”, — дейди Лавров.
Унинг таъкидлашича, шу муносабат билан, бугун келажакдаги дунё тартиби қандай бўлиши ҳал қилинмоқда – адолатли ва кўп марказлими ёки бутун дунё киичк гуруҳ мамлакатларга бўйсўнган “неоколониал бўлинишми” деган савол турибди

АҚШ манфаатлари йўлида

Россия Стратегик Тадқиқотлар институти тадқиқотларни мувофиқлаштириш маркази етакчи эксперти Сергей Ермаковнинг сўзларига кўра, Лиз Трасснинг НАТОнинг глобал табиати ҳақидаги фикрлари ҳар томонлама етакчиликка эришишга уринаётган АҚШнинг “сиёсий буюртмаси”га мос келади.
“Шундан келиб чиқиб, “глобал НАТО” ғояси алянс ўз географиясини, масъулият доирасини кенгайтиришини, яъни Хитой манфаатдор бўлган минтақани ҳам эгаллашни англатади. Хитойни жиловлаш эса Мадридда бўлажак саммитнинг асосий масалаларидан бири бўлади”, - дейди таҳлилчи RT билан бўлгансуҳбатда.
У шунингдек, блокни глобал функциялар билан таъминлаш тенденцияси 2012 йилда Чикагодаги саммитда акс этгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Ўшанда альянс аъзолари ҳамкорлик тамойилларини илгари суриш, кенгайиш сиёсати ва блок чегараларидан анча узоқда жойлашган янги мамлакатларни НАТО орбитасига жалб этишга эътибор қаратган.
Бироқ, аслида, Ермаковнинг фикрларига кўра, НАТО ҳатто Европа хавфсизлигини ҳам таъминлай олмайди.
“Аксинча, альянс минтақада хавфсизлик архитектурасини бузади. Бу эса янги ҳарбий можароларга олиб келади. Сабаб шундаки, НАТО хавфсизлик ажралмаслиги каби универсал принципга риоя қилишга ваъда берган ҳолда жуда жиддий танлаб олади”, - дейди эксперт.
Россия халқлар дўстлиги университети стратегик тадқиқотлар ва прогнозлар институти директори ўринбосари Павел Фельдманнинг сўзларига кўра, Буюк Британия ТИВ раҳбарининг фикрлари “глобал НАТО” Вашингтон жуда кўп интилаётган бир қутбли дунёни ўрнатиши керак деганини англатади.
“Яъни, барча давлатлар охир-оқибат ўз ҳудудларида Америка ва Британия ҳарбий базаларини жойлаштириши ва шу тариқа ҳарбий-сиёсий суверенитетини йўқотадишга мажбур бўлади”, - дейди мутахассис RT телеканалига берган интервюсида.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, алянснинг барча аъзолари бундай амбицияли таклифни қўллаб-қувватлаши амри маҳол. Фельдманнинг фикрича, бу ғояга қарши томонлардан бири сифатида Туркия чиқиши мумкин. У бундай ташаббусларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиб, барча хавф ва харажатларни соғлом ақл билан баҳолайди. Қолаверса, АҚШ ҳозир иттифоқчиларини Хитой билан қарама-қаршиликка тортишга фаол ҳаракат қиляпти, унга қарши гибрид урушни бошлаяпти. Чунки Хитой ҳам Россия билан биргаликда Вашингтоннинг глобал гегемонлик йўлига қарши турибди.
“Аммо бу Вашингтон ушбу ғояни амалга оширишни бошласа, кенгайишнинг бошқа йўлларини топа олмайди, дегани эмас. Агар Вашингтон қадамни қўйса, бу алянснинг асл фунционаллигини тубдан ўзгартиради ва бир қутбли дунё тартибига рози бўлмаган бошқа дунё ўйинчилари томонидан қаршиликка учраши мумкин. Эҳтимол, бу уларни ўз келишмовчиликларига кўз юмиб бирор альянс тузишга ундайди”, - дейди Фельдман.
Янгиликлар лентаси
0