"Азовсталда" 265 нафар жангари таслим бўлди - видео

Oбуна бўлиш
"Азовсталь"да қурол топширган жангарилар орасида 51 нафар оғир ярадорлар бор. Улар дарҳол Новоазовск касалхонасига юборилди.
ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. "Азовсталь"да қуршовга олинган жангарилардан 265 нафари таслим бўлди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Таъкидланишича, Мариуполда қуршовда қолган “Азов” жангарилари асирга туша бошлашган. Ўтган сутка давомида 265 нафар жангари қурол топширган, улардан 51 нафари оғир ярадор.
"Ярадорлар ДХРдаги Новоазовск касалхонасига йўналтирилди," - дейилган хабарда.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди. Россия армияси Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0