https://sputniknews.uz/20220517/aholi-gepatit-v-va-s-turlariga-skrining-tekshiruvdan-otkaziladi-24607799.html
Аҳоли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувдан ўтказилади
Аҳоли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувдан ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
1 июлдан бошлаб ҳар йили республика аҳолиси гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувдан ўтказилади. Қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган... 17.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-17T12:43+0500
2022-05-17T12:43+0500
2022-05-17T12:43+0500
жамият
гепатит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/14/20560419_0:157:3083:1891_1920x0_80_0_0_59e82755a3e5c356d1a69199c65863db.jpg
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. 1 июлдан бошлаб ҳар йили 1 миллион нафаргача аҳоли вирусли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувларидан ўтказилади. Бу президентнинг 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. 1 июлдан бошлаб ҳар йили полимераза занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача етказилади. Шунингдек, вирусли гепатит C тури билан касалланган беморлар 10,5 минг нафаргача даволанади.1 июлдан нодавлат тиббиёт ташкилотлари қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган мутахассислар гепатит Б инфекциясига қарши эмланади. Ташкилот эмланиш жараёнини таъминлайди.Эмланмаган ходимлар уларнинг асосий иш жойи бўлган тиббиёт ташкилотлари ҳисобидан эмланади. 1 январдан мазкур талаб тиббий фаолиятни лицензиялаш талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.Эмланганлик ҳақидаги маълумотлар Реестр ишга тушгач киритиб борилади.1 ноябрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида “IT-Med” масъулияти чекланган жамияти жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестрини ишлаб чиқиади.1 январга қадар реестрни юритишни қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлайдиган ходимларга эга бўлган даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларига жорий қилинади. Уларнинг ўзаро интеграцияси йўлга қўйилади.Даволаш-профилактика муассасалари ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида юқумли касалликларга, шу жумладан, сурункали вирусли гепатитларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш стандартлари такомиллаштирилади ҳамда уларга риоя қилиниши устидан назорат кучайтирилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/14/20560419_175:0:2906:2048_1920x0_80_0_0_d1e02e3731fb74e89e957c7dbd1bcb62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, гепатит
Аҳоли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувдан ўтказилади
1 июлдан бошлаб ҳар йили республика аҳолиси гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувдан ўтказилади. Қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган мутахассислар эса гепатит Б инфекциясига қарши эмланади.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. 1 июлдан бошлаб ҳар йили 1 миллион нафаргача аҳоли вирусли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувларидан ўтказилади. Бу президентнинг 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида
назарда тутилган. 1 июлдан бошлаб ҳар йили полимераза занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача етказилади. Шунингдек, вирусли гепатит C тури билан касалланган беморлар 10,5 минг нафаргача даволанади.
1 сентябрдан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасида назарда тутилган (фоҳишалик билан шуғулланиш) шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилаш билан бирга гепатининг “В” ва “С” турларига скрининг текширувларидан ўтказиш тартиби жорий этилади. Текширув уларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.
1 июлдан нодавлат тиббиёт ташкилотлари қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган мутахассислар гепатит Б инфекциясига қарши эмланади. Ташкилот эмланиш жараёнини таъминлайди.
Эмланмаган ходимлар уларнинг асосий иш жойи бўлган тиббиёт ташкилотлари ҳисобидан эмланади. 1 январдан мазкур талаб тиббий фаолиятни лицензиялаш талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.
Эмланганлик ҳақидаги маълумотлар Реестр ишга тушгач киритиб борилади.
1 ноябрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида “IT-Med” масъулияти чекланган жамияти жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестрини ишлаб чиқиади.
1 январга қадар реестрни юритишни қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлайдиган ходимларга эга бўлган даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларига жорий қилинади. Уларнинг ўзаро интеграцияси йўлга қўйилади.
Даволаш-профилактика муассасалари ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида юқумли касалликларга, шу жумладан, сурункали вирусли гепатитларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш стандартлари такомиллаштирилади ҳамда уларга риоя қилиниши устидан назорат кучайтирилади.