https://sputniknews.uz/20220516/ozbekistonga-meda-saratonini-davolovchi-rossiyalik-jarrohlar-keldi-24586166.html
Ўзбекистонга меъда саратонини даволовчи россиялик жарроҳлар келди
Ўзбекистонга меъда саратонини даволовчи россиялик жарроҳлар келди
Sputnik Ўзбекистон
Меъда ва колопроктология саратони бўйича етакчи мутахассислар мураккаб жарроҳлик амалиётларини лапароскопик усулда олиб бормоқда. 16.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-16T16:35+0500
2022-05-16T16:35+0500
2022-05-16T16:35+0500
жамият
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1375/63/13756394_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_4fa9acf108999012e5b951c838338d00.jpg
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларида Россиялик профессорлар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.Россиялик жарроҳлар меъда ва колопроктология саратони бўйича етакчи мутахассис ҳисобланади. Улар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари лапароскопик усулда ўтказилмоқда.Айни пайтда марказда кунига 2 тадан 10 тагача лапароскопик усулида операция қилинмоқда.Шунингдек, россиялик мутаҳассислар жойлардаги маҳаллий шифокорлар учун маҳорат дарслари ҳам олиб бормоқда.Маълумот учун, лапароскопик усулдаги операциялар беморнинг қорин бўшлиғини кесмасдан амалга оширилади.Очиқ ҳолда қилинган операция жароҳати йиринглаши, шунингдек, операциядан кейинги оғриқ синдроми кучлироқ бўлиши мумкин. Лапароскопик жарроҳлик амалиётидан сўнг бу оғриқлар беморда кўзатилмайди.Ўзлаштирилган янги усул беморнинг тез тикланиб, ижтимоий фаолиятга қайтишини осонлаштиради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1375/63/13756394_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_685d5c906aa356ac2aeae423c681923b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Ўзбекистонга меъда саратонини даволовчи россиялик жарроҳлар келди
Меъда ва колопроктология саратони бўйича етакчи мутахассислар мураккаб жарроҳлик амалиётларини лапароскопик усулда олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларида Россиялик профессорлар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ССВ
хабар берди. Россиялик жарроҳлар меъда ва колопроктология саратони бўйича етакчи мутахассис ҳисобланади. Улар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари лапароскопик усулда ўтказилмоқда.
“Ўзбекистонга жарроҳлар жамоаси билан келдик. Аввал Хоразда бўлдик ва саратонга чалинган беморларни текширувдан ўтказдик. Умуман олганда тажриба алмашиб, маҳорат дарсларида қатнашмоқдамиз”, - дейди россиялик шифокор Артём Гончаров.
Айни пайтда марказда кунига 2 тадан 10 тагача лапароскопик усулида операция қилинмоқда.
Шунингдек, россиялик мутаҳассислар жойлардаги маҳаллий шифокорлар учун маҳорат дарслари ҳам олиб бормоқда.
Маълумот учун, лапароскопик усулдаги операциялар беморнинг қорин бўшлиғини кесмасдан амалга оширилади.
Очиқ ҳолда қилинган операция жароҳати йиринглаши, шунингдек, операциядан кейинги оғриқ синдроми кучлироқ бўлиши мумкин. Лапароскопик жарроҳлик амалиётидан сўнг бу оғриқлар беморда кўзатилмайди.Ўзлаштирилган янги усул беморнинг тез тикланиб, ижтимоий фаолиятга қайтишини осонлаштиради.