Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов вафот этди

© Фото: Маданият вазирлигиАбдуназар Поёнов.
Абдуназар Поёнов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Oбуна бўлиш
Унинг репертуаридан “Алпомиш”, “Малика айёр”, “Шерали” ва бошқа достонлар ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Бугун, 16 май куни Ўзбекистон халқ бахшиси, Шеробод достончилиги мактаби вакили Абдуназар Поёнов 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Абдуназар Поёнов 1949 йил Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон халқ бахшиси унвони билан тақдирланган.
Достончилик анъаналарини Мардонақул бахши, Умр бахшилардан ўзлаштирган.Абдуназар бахши репертуаридан “Алпомиш”, “Малика айёр”, “Шерали” ва бошқа достонлар, дўмбира куйлари ҳамда Ватанга муҳаббат, садоқат, халқ ҳаёти мавзуларида ўзи ижод қилган термалар ўрин олган. Халқаро ва республика бахши-шоирлар танловлари ғолиби бўлган.
Янгиликлар лентаси
0