https://sputniknews.uz/20220516/okmkda-texnogen-chiqindilardan-oltin-va-kumush-olish-yolga-qoyildi-24577103.html
ОКМКда техноген чиқиндилардан олтин ва кумуш олиш йўлга қўйилди
ОКМКда техноген чиқиндилардан олтин ва кумуш олиш йўлга қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
Ишлаб чиқаришда қўлланилган янги технология йилига 59,2 млн доллар даромад олиб келади. 16.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-16T10:49+0500
2022-05-16T10:49+0500
2022-05-16T10:49+0500
иқтисод
олмалиқ кмк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/10/24577226_0:27:1000:590_1920x0_80_0_0_4cb405ae9fc2f837774826630149917b.jpg
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Мис эритиш заводининг Металлургия цехида конвертер тошқолларини майдалаш участкаси фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда заводда техноген чиқиндилардан йилига қўшимча 789 тонна мис катоди, 58 кг олтин ва 442 кг кумуш ажратиб олинади. Бу ҳақда ОКМК хабар берди.Мис катоди, олтин ва кумушлар 24 000 тонна техноген чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида олинади.Айтилишича, техноген чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаси учун ортиқча маблағлар сарф этилмади.Мис штейнларини конвертерлаш жараёнида ҳосил бўладиган техноген чиқиндилар (тошқоллар), айланма материалларини майдалаш ҳамда клинкер (рух ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чиқинди) билан хомашё қоришмаси тайёрланиб, Ванюков печида тўғридан-тўғри эритилади.Хомашёдан мис тайёр маҳсулотини ажратиб олиш кўрсаткичи 93,87% ташкил этади. Бунинг натижасида қўшимча маҳсулот олишга эришилади.Ишлаб чиқаришда қўлланилган янги технология йилига 7,04 млрд сўм маблағларни тежаш имконини беради.Қолаверса,Рух заводи ҳам техноген чиқиндиларини қайта ишлаш жараёнига жалб қилинди. Рух заводининг 96 000 тонна техноген чиқиндиларини (клинкер) қайта ишлаш эса қўшимча 2 028 тонна мис катоди, 121,2 кг олтин ва 29,9 тонна кумуш олиш имкониятини яратади.Техноген чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида йилига 59,2 млн доллар даромад олинади.Қайта ишлаш бўйича йилига 26,2 млн доллар миқдорида маблағ сарфланиб, 32,9 млн доллар иқтисодий самарадорликка эришилиши кутилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/10/24577226_89:0:911:616_1920x0_80_0_0_ccb6be383ad0600e6bf98d6a5aa7089b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, олмалиқ кмк
ОКМКда техноген чиқиндилардан олтин ва кумуш олиш йўлга қўйилди
Ишлаб чиқаришда қўлланилган янги технология йилига 59,2 млн доллар даромад олиб келади.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Мис эритиш заводининг Металлургия цехида конвертер тошқолларини майдалаш участкаси фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда заводда техноген чиқиндилардан йилига қўшимча 789 тонна мис катоди, 58 кг олтин ва 442 кг кумуш ажратиб олинади. Бу ҳақда ОКМК
хабар берди.
Мис катоди, олтин ва кумушлар 24 000 тонна техноген чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида олинади.
Айтилишича, техноген чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаси учун ортиқча маблағлар сарф этилмади.
“Мисни бойитиш фабрикасини реконструкция қилиш давомида алмаштирилган майдалагич (дробилка) металлоломга топширилмади, аксинча унга “иккинчи ҳаёт бахш этилди”. Натижада мазкур объектни ишга тушириш учун 395 минг доллар маблағ сарфланди”, дейилади хабарда.
Мис штейнларини конвертерлаш жараёнида ҳосил бўладиган техноген чиқиндилар (тошқоллар), айланма материалларини майдалаш ҳамда клинкер (рух ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чиқинди) билан хомашё қоришмаси тайёрланиб, Ванюков печида тўғридан-тўғри эритилади.
Хомашёдан мис тайёр маҳсулотини ажратиб олиш кўрсаткичи 93,87% ташкил этади. Бунинг натижасида қўшимча маҳсулот олишга эришилади.
Ишлаб чиқаришда қўлланилган янги технология йилига 7,04 млрд сўм маблағларни тежаш имконини беради.
Қолаверса,Рух заводи ҳам техноген чиқиндиларини қайта ишлаш жараёнига жалб қилинди. Рух заводининг 96 000 тонна техноген чиқиндиларини (клинкер) қайта ишлаш эса қўшимча 2 028 тонна мис катоди, 121,2 кг олтин ва 29,9 тонна кумуш олиш имкониятини яратади.
Техноген чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида йилига 59,2 млн доллар даромад олинади.
Қайта ишлаш бўйича йилига 26,2 млн доллар миқдорида маблағ сарфланиб, 32,9 млн доллар иқтисодий самарадорликка эришилиши кутилмоқда.