https://sputniknews.uz/20220516/mirziyoev-va-berdimuhamedov-qator-dolzarb-masalalarni-muhokama-qildi-24584900.html
Мирзиёев ва Бердимуҳамедов қатор долзарб масалаларни муҳокама қилди
Мирзиёев ва Бердимуҳамедов қатор долзарб масалаларни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти ва Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси стратегик шериклик муносабатларни янада мустаҳкамлашни муҳокама қилди. 16.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-16T15:26+0500
2022-05-16T15:26+0500
2022-05-16T15:26+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
гурбангули бердимуҳамедов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1396/34/13963496_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_4afaec22e65a3524aaa86a6c84126bd7.jpg
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Сермаҳсул парламентлараро мулоқот, шу жумладан минтақавий форматда ҳам ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.Мирзиёев Туркманистон томонини жорий йил 12-13 май кунлари Ашхобод шаҳрида халқаро тадбирлар - Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг биринчи Парламентлараро форуми ҳамда Хотин-қизлари мулоқоти муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади.Халқаро кун тартиби юзасидан, минтақавий ҳамкорликни давом эттириш ва кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги самарали шерикликни ривожлантириш, шу жумладан Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга, унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1396/34/13963496_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9d2adb0eba850f40f8882abfc18786e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, гурбангули бердимуҳамедов
сиёсат, шавкат мирзиёев, гурбангули бердимуҳамедов
Мирзиёев ва Бердимуҳамедов қатор долзарб масалаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти ва Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси стратегик шериклик муносабатларни янада мустаҳкамлашни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали
мулоқот қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Сермаҳсул парламентлараро мулоқот, шу жумладан минтақавий форматда ҳам ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Мирзиёев Туркманистон томонини жорий йил 12-13 май кунлари Ашхобод шаҳрида халқаро тадбирлар - Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг биринчи Парламентлараро форуми ҳамда Хотин-қизлари мулоқоти муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади.
Форум ишини мунтазам йўлга қўйиш, унинг доимий фаолият юритадиган котибиятини тузиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Халқаро кун тартиби юзасидан, минтақавий ҳамкорликни давом эттириш ва кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги самарали шерикликни ривожлантириш, шу жумладан Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга, унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари бўйича фикр алмашилди.