Эрон ШҲТга 2023 йилда тўлиқ аъзо бўлиши мумкин

© AP PhotoФлаги стран-участниц ШОС
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Oбуна бўлиш
Самарқанд саммити доирасида Эронга ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум имзоланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Эрон томони билан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум лойиҳаси келишиб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, Меморандум Самарқанд саммити доирасида имзоланиши режалаштирилган. У Эронга ШҲТга аъзо давлат мақомини тақдим этиш масаласини ҳал қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
“Яъни, Эрон томони 2023 йилги саммитда, агар у барча мажбуриятларини бажарса, ташкилотга тўлиқ аъзо сифатида қўшилиш имкониятига эга бўлади”, - деди Норов.
Вазир Эроннинг ШҲТга қабул қилиниши тўғрисидаги битим ташкилотнинг очиқлик тамойилини ва унга аъзо давлатларнинг амалда унга амал қилиш бўйича қатъий интилишларини тасдиқлашини қайд этди.
Таъкидланишича, Эроннинг ташкилотга қўшилиши ШҲТнинг "географик жавобгарлик" ҳудудини кенгайтиради ва ўзаро боғлиқлик соҳасидаги минтақалараро ташаббусларни ривожлантиришнинг янги истиқболларини очади.
Эрон ШҲТга яна бир қадам яқинлашди
Янгиликлар лентаси
0