https://sputniknews.uz/20220516/endi-er-uchastkasini-onlayn-xususiylashtirish-mumkin-24579068.html
Энди ер участкасини онлайн хусусийлаштириш мумкин
Энди ер участкасини онлайн хусусийлаштириш мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Фуқаролар ўзларига тегишли кўчмас мулк – ер участкаларини (кўп қаватли уйлар бундан мустасно) кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали хусусийлаштириши мумкин.
2022-05-16T12:12+0500
2022-05-16T12:12+0500
2022-05-16T12:12+0500
жамият
ер мулки
ягона интерактив давлат хизматлари портали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/01/16094851_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_eb50b9ae1894d35ed503e07e373989cd.jpg
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Эндиликда ер участкаларини хусусийлаштириш учун my.gov.uz порталига онлайн мурожаат юбориш мумкин. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар берди.Фуқаролар ўзларига тегишли кўчмас мулк – ер участкаларини (кўп қаватли уйлар бундан мустасно) кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали хусусийлаштириши мумкин.Порталга келиб тушган ариза Кадастр агентлиги ва Қурилиш бўлимларига йўналтирилади. Мутахассислар ер участкасини хусусийлаштиришга монелик қилмайдиган томонларни текшириб чиқади.Қурилиш бўлимлари эса ер участкаси ҳудудининг шаҳарсозлик меъёрларига мос келишини ўрганади. Барча текширувлардан ўтгач фуқарога хусусийлаштириш ҳақида хабарнома юборилади ва талабгор тўловни амалга оширади. Бино кадастрдан ўтмаган бўлса, ер хусусийлаштирилмайди.Аризани кўриб чиқиш учун 24 300 сўм миқдорида йиғим ва ер участкасини хусусийлаштириш учун дифференциал тўлов ундирилади.Маълумот учун, ҳар бир жисмоний ва юридик шахс ўзига тегишли бўлган ер участкасини фақат ўзигина сотиб олади. Бу аукционга қўйилмайди ва бошқа одам сотиб олиши ёки бошқа одамга ўтиб кетиши мумкин эмас.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/01/16094851_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_62bb97487449d770ea62575a0477ed10.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ер участкасини хусусийлаштириш онлайн
ер участкасини хусусийлаштириш онлайн
Энди ер участкасини онлайн хусусийлаштириш мумкин
Ер участкасини масофадан туриб хусусийлаштириш учун 24 300 сўм миқдорида йиғим ва дифференциал тўлов ундирилади.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Эндиликда ер участкаларини хусусийлаштириш учун my.gov.uz порталига онлайн мурожаат юбориш мумкин. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали
хабар берди. Фуқаролар ўзларига тегишли кўчмас мулк – ер участкаларини (кўп қаватли уйлар бундан мустасно) кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали хусусийлаштириши мумкин.
Порталга келиб тушган ариза Кадастр агентлиги ва Қурилиш бўлимларига йўналтирилади. Мутахассислар ер участкасини хусусийлаштиришга монелик қилмайдиган томонларни текшириб чиқади.
Қурилиш бўлимлари эса ер участкаси ҳудудининг шаҳарсозлик меъёрларига мос келишини ўрганади. Барча текширувлардан ўтгач фуқарога хусусийлаштириш ҳақида хабарнома юборилади ва талабгор тўловни амалга оширади. Бино кадастрдан ўтмаган бўлса, ер хусусийлаштирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш учун 24 300 сўм миқдорида йиғим ва ер участкасини хусусийлаштириш учун дифференциал тўлов ундирилади.
Маълумот учун, ҳар бир жисмоний ва юридик шахс ўзига тегишли бўлган ер участкасини фақат ўзигина сотиб олади. Бу аукционга қўйилмайди ва бошқа одам сотиб олиши ёки бошқа одамга ўтиб кетиши мумкин эмас.