https://sputniknews.uz/20220516/davlat-tashkilotlarida-kadr-siyosatini-baholashda-reyting-joriy-qilinadi-24588535.html
Давлат ташкилотларида кадр сиёсатини баҳолашда рейтинг жорий қилинади
Давлат ташкилотларида кадр сиёсатини баҳолашда рейтинг жорий қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Рейтинг баҳолари формула орқали 100 баллгача асосий ва 20 баллгача қўшимча баллари асосида аниқланади. 16.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-16T18:19+0500
2022-05-16T18:19+0500
2022-05-16T18:19+0500
жамият
рейтинг
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0a/23240204_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_bc5afb2ab4c4bea6ee17031cc71dc2d9.jpg
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Эндиликда вазирлик ва идораларда кадр сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади.Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизматининг Sputnik мухбирига маълум қилишича, баҳолаш 10 та индикатордан иборат ва у ҳар 6 ойда эълон қилиб борилади.Янги тартиб учун хорижий тажрибаси ва 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирокида ўрганишлар олиб борилган. Натижада 10 та асосий ва қўшимча индикаторли рейтинг тизими яратилди. Рейтинг ҳам баҳоловчи ташкилот, ҳам баҳоланаётган субъект ташкилот билан биргаликда ишлаб чиқилди.Баҳолаш жараёнида давлат идораларидаги ваканцияларнинг тўлдирилиши ва муддатларга риоя қилиниши, ходимларнинг қўнимсизлик даражаси ҳамда иш муҳити ҳисобга олинади.Асосий индикаторлар:Маълумотларни ўз вақтида ва хатосиз тақдим этганлик бўйича, умумий ходимлардаги хотин-қизлар улуши, умумий ходимлардаги ёшлар улуши қўшимча индикаторлар саналади.Рейтинг баҳолари формула орқали 100 баллгача асосий ва 20 баллгача қўшимча баллари асосида аниқланади:- “Аъло” даража — 81 баллдан 100 баллгача;- “Яхши” даража — 71 баллдан 80 баллгача;- “Қониқарли” даража — 55 баллдан 70 баллгача;- “Қониқарсиз” даража — 54 баллгача.Баҳолашдаги индикаторлар кўрсаткичлари “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими” дастурий-аппарат комплекси орқали аниқланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0a/23240204_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_5c211b47ab5aa45c04a295467483ad5c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, рейтинг
Давлат ташкилотларида кадр сиёсатини баҳолашда рейтинг жорий қилинади
Рейтинг баҳолари формула орқали 100 баллгача асосий ва 20 баллгача қўшимча баллари асосида аниқланади.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Эндиликда вазирлик ва идораларда кадр сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизматининг
Sputnik мухбирига маълум қилишича, баҳолаш 10 та индикатордан иборат ва у ҳар 6 ойда эълон қилиб борилади.
Янги тартиб учун хорижий тажрибаси ва 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирокида ўрганишлар олиб борилган. Натижада 10 та асосий ва қўшимча индикаторли рейтинг тизими яратилди. Рейтинг ҳам баҳоловчи ташкилот, ҳам баҳоланаётган субъект ташкилот билан биргаликда ишлаб чиқилди.
Баҳолаш жараёнида давлат идораларидаги ваканцияларнинг тўлдирилиши ва муддатларга риоя қилиниши, ходимларнинг қўнимсизлик даражаси ҳамда иш муҳити ҳисобга олинади.
давлат ташкилотидаги вакансиялар даражаси;
вакант лавозимларнинг ёпилиш муддати;
давлат ташкилотидаги қўнимсизлик даражаси;
инсон капиталини ривожлантириш коэффициенти;
ходимларнинг юқори малака даражаси кўрсаткичи (фан номзоди, фалфаса доктори, фан доктори);
халқаро эътироф этилган рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларни тамомлаган ходимлар сони;
“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш даражаси.
Маълумотларни ўз вақтида ва хатосиз тақдим этганлик бўйича, умумий ходимлардаги хотин-қизлар улуши, умумий ходимлардаги ёшлар улуши қўшимча индикаторлар саналади.
Рейтинг баҳолари формула орқали 100 баллгача асосий ва 20 баллгача қўшимча баллари асосида аниқланади:
- “Аъло” даража — 81 баллдан 100 баллгача;
- “Яхши” даража — 71 баллдан 80 баллгача;
- “Қониқарли” даража — 55 баллдан 70 баллгача;
- “Қониқарсиз” даража — 54 баллгача.
Баҳолашдаги индикаторлар кўрсаткичлари “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими” дастурий-аппарат комплекси орқали аниқланади.