АҚШ биолабораторияларининг мақсади - биоматериал йиғиш - Путин

© POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие во встреча лидеров государств - членов ОДКБ
Президент РФ В. Путин принял участие во встреча лидеров государств - членов ОДКБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Oбуна бўлиш
МДҲ ҳудудида жойлашган АҚШ лабораториялари аҳолига ҳеч қандай тиббий хизматлар кўрсатмайди, улар фақат биоматериал тўплаш ва вирусларнинг тарқалиш хусусиятларини ўрганади.
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. АҚШнинг постсовет ҳудудидаги биолабораторияларининг мақсади - биологик материаллар тўплаш ва вирусларнинг тарқалиш хусусиятларини ўрганишдир, деди Россия президенти Владимир Путин, Москвада бўлиб ўтаётган КХШТ саммитида.
Президент айтишига кўра, Россия узоқ вақтдан бери АҚШнинг постсовет ҳудудидаги ҳарбий-биологик фаоллиги ҳақида огоҳлантириб келганини эслади.
“Маълумки, Пентагон бизнинг умумий минтақамизда ўнлаб ихтисослаштирилган биолаборатория ва марказларни яратган ва улар ўз фаолиятини бошлаган мамлакатлар аҳолисига ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланмайди. Улар биологик материаллар тўплаш, вируслар ва хавфли касалликлар тарқалиш хусусиятларини ўз мақсадлари йўлида ўрганади ", - деди Путин.
Москвада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтмоқда. Уларда КХШТ тинчликпарвар салоҳиятини ошириш, шунингдек, ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Янгиликлар лентаси
0