https://sputniknews.uz/20220515/medvedev-keng-kolamli-oziq-ovqat-inqirozi-xataridan-ogohlantirdi-24563553.html
Медведев кенг кўламли озиқ-овқат инқирози хатаридан огоҳлантирди
Медведев кенг кўламли озиқ-овқат инқирози хатаридан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Ғарб мамлакатларининг Россияга қарши киритаётган санкциялари бутун дунёга жиддий оқибатлар билан таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлиги кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
2022-05-15T14:59+0500
2022-05-15T14:59+0500
2022-05-15T14:59+0500
россия
дмитрий медведев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0f/24563525_0:0:3223:1813_1920x0_80_0_0_a7bfd1d398af4cd5c6b4b5aab34f3b66.jpg
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ғарб мамлакатларининг Россияга қарши киритаётган санкциялари бутун дунёга жиддий оқибатлар билан таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлиги кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.Унинг фикрича, етказиб беришнинг глобал занжари бузилиши туфайли йирик логистика инқирози юзага келиши мумкин. Россиянинг энергия ресурсларини тақиқлаётган мамлакатлар эса энергетика инқирозига дуч келишлари мумкин.Россия Хавфсизлиги кенгаши раиси ўринбосари миллий валюталар барқарорлигига путур етиши, ўсиб бораётган инфляция ва хусусий молк-мулкнинг қонуний ҳимояси бузилиши валюта молия инқирозига олиб келишини қўшимча қилган.Бундан ташқари, у янги минтақавий ҳарбий можаролар пайдо бўлиши, дунёда террорчилар фаоллашиши мумкин, деб ҳисоблайди. Санитария-эпидемиология соҳадаги халқаро ҳамкорликдан бош тортишдан сўнг дунёда янги эпидемиялар бошланиши мумкин.Украинадаги вазиятни тартибга солиш жараёнида ўз самарадорлигини исботлай олмаган халқаро институтлар фаолиятида пасайиш кузатилади, масалан, Европа Кенгаши. Мафкуравий англо-саксонлар мезонларига эмас, прагматикларга асосланган янги халқаро иттифоқлар тузилади.Медведев натижада янги хавфсизлик архитектураси яратилади, деб ҳисоблайди. Унда, жумладан, Америка атрофида йиғилган дунё ғояси барбод бўлгани тан олинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0f/24563525_384:0:3113:2047_1920x0_80_0_0_bd4f3d120b5a59aaf385579e75171059.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия хавфсизлиги кенгаши раиси ўринбосари дмитрий медведев санкциялар инқиро
россия хавфсизлиги кенгаши раиси ўринбосари дмитрий медведев санкциялар инқиро
Медведев кенг кўламли озиқ-овқат инқирози хатаридан огоҳлантирди
Россия Хавфсизлиги кенгаши раиси ўринбосари санкциялар оқибати дунёдаги энергетика, логистика, озиқ-овқат ва бошқа инқирозларни келтириб чиқариши мумкинлигини тахмин қилди.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ғарб мамлакатларининг Россияга қарши киритаётган санкциялари бутун дунёга жиддий оқибатлар билан таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлиги кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев
маълум қилди. Унинг фикрича, етказиб беришнинг глобал занжари бузилиши туфайли йирик логистика инқирози юзага келиши мумкин. Россиянинг энергия ресурсларини тақиқлаётган мамлакатлар эса энергетика инқирозига дуч келишлари мумкин.
“Истиқболи айрим давлатларда очарчилик бўлган тўлақонли халқаро озиқ-овқат инқирози бошланади”, - деб ҳисоблайди Медведев.
Россия Хавфсизлиги кенгаши раиси ўринбосари миллий валюталар барқарорлигига путур етиши, ўсиб бораётган инфляция ва хусусий молк-мулкнинг қонуний ҳимояси бузилиши валюта молия инқирозига олиб келишини қўшимча қилган.
Бундан ташқари, у янги минтақавий ҳарбий можаролар пайдо бўлиши, дунёда террорчилар фаоллашиши мумкин, деб ҳисоблайди. Санитария-эпидемиология соҳадаги халқаро ҳамкорликдан бош тортишдан сўнг дунёда янги эпидемиялар бошланиши мумкин.
Украинадаги вазиятни тартибга солиш жараёнида ўз самарадорлигини исботлай олмаган халқаро институтлар фаолиятида пасайиш кузатилади, масалан, Европа Кенгаши. Мафкуравий англо-саксонлар мезонларига эмас, прагматикларга асосланган янги халқаро иттифоқлар тузилади.
Медведев натижада янги хавфсизлик архитектураси яратилади, деб ҳисоблайди. Унда, жумладан, Америка атрофида йиғилган дунё ғояси барбод бўлгани тан олинади.