Владимир Норов МДҲ ТИВ раҳбарларини Афғонистонга бағишланган анжуманга таклиф қилди

© Фото: МИД УзбекистанаВладимир Норов
Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2022
Oбуна бўлиш
Июль ойи охирида Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича олий даражада халқаро конференция бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Июль ойи охирида Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича олий даражада халқаро конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бошқарувчи Владимир Норов Душанбе шаҳрида бўлиб ўтётган МДҲ ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг мажлисида маълум қилди.
“Афсуски, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги вазиятга эътибори сусайганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Айни пайтда у ердаги вазият оғир иқтисодий инқироз ва қийин гуманитар вазият кескинлигича қолиб, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар сақланиб қолмоқда”, дейди Норов.
Унга кўра, ҳамжамият ушбу мамлакатнинг бугунги куни ва келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши ҳамда Афғонистоннинг оғир ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда ёрдамни давом эттиришга қаратилган аниқ чораларни кўриши керак.
“Жорий йил июль ойи охирида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича олий даражадаги халқаро конференция ушбу масалаларни долзарблаштириш ва ҳар томонлама муҳокама қилиш учун қулай имконият яратади”, дея таъкидлади сиёсатчи.
Шунингдек, Владимир Норов МДҲ ташқи ишлар вазирларини Афғон муаммосини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида ушбу муҳим тадбирда иштирок этишга таклиф қилди.
Маълумот учун, Муқаддас Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистондан Афғонистонга 58 вагондан иборат, 4 минг тоннадан ортиқ озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечак юкланган яна бир гуманитар ёрдам поезди жўнатилди.
Янгиликлар лентаси
0