https://sputniknews.uz/20220513/rossiyalik-professor-sport-shifokorlari-uchun-mahorat-darsi-otkazdi-24536513.html
Россиялик профессор спорт шифокорлари учун маҳорат дарси ўтказди
Россиялик профессор спорт шифокорлари учун маҳорат дарси ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Ўқув дастури бел соҳаси билан оғриган беморларнинг саломатликларини тиклаш имкониятларини оширишга қаратилган. 13.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-13T17:32+0500
2022-05-13T17:32+0500
2023-04-05T18:37+0500
спорт
шифокор
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0d/24536626_0:69:1280:789_1920x0_80_0_0_d7aca6bccc9e88ec1a26ba3d8eca9242.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида Россиянинг “Спинной мозг” жамияти президенти, профессор Андрей Владимирович Басков иштирокида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди. Тадбирда терма жамоаларда фаолият олиб бораётган шифокорлар, кўнгилли тингловчилар иштирок этишди. Ушбу ўқув дастури бел соҳасида оғриқ бўлган беморларнинг саломатлигини тиклаш имкониятини оширишга қаратилган.Айтилишича, ҳозирда Ўзбекистон ва Россияда умуртқа поғонаси билан боғлиқ муаммолар учун жарроҳлик амалиётининг аралашуви кўп кузатилмайди. Андрей Басковнинг фикрича бу тўғри йўл.Бундан ташқари, мазкур курслар консерватив терапия ва минимал-инвазив умуртқа поғонаси жарроҳлиги бўйича кўрсатмаларга аниқлик киритиш, бел соҳаси билан оғриган беморлар учун нейрохирург-вертебролог консультацияларда қатнашиш имконини беради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0d/24536626_69:0:1212:857_1920x0_80_0_0_8bceb9449f3ad63610c84a00f468bde6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, шифокор, россия
Россиялик профессор спорт шифокорлари учун маҳорат дарси ўтказди
17:32 13.05.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Ўқув дастури бел соҳаси билан оғриган беморларнинг саломатликларини тиклаш имкониятларини оширишга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида Россиянинг “Спинной мозг” жамияти президенти, профессор Андрей Владимирович Басков иштирокида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси
хабар берди.
Тадбирда терма жамоаларда фаолият олиб бораётган шифокорлар, кўнгилли тингловчилар иштирок этишди. Ушбу ўқув дастури бел соҳасида оғриқ бўлган беморларнинг саломатлигини тиклаш имкониятини оширишга қаратилган.
Айтилишича, ҳозирда Ўзбекистон ва Россияда умуртқа поғонаси билан боғлиқ муаммолар учун жарроҳлик амалиётининг аралашуви кўп кузатилмайди. Андрей Басковнинг фикрича бу тўғри йўл.
“Ҳар бир жарроҳлик амалиёти билан инсон танаси шок ҳолатига тушади. Биз, тиббиёт вакиллари, қайси ҳолатда операция қилиш яхшироқ, қайси бирида ундан қочиш кераклигини билишимиз ва вазиятни чуқур ўрганишимиз керак. Бу жуда муҳим мавзу бўлиш билан бирга замонавий дунёда долзарб масаладир. Спорт тиббиёти вакиллари ҳам бу борада яхши билимга эга бўлишлари лозим. Зеро, спортчиларнинг саломатлиги, тўғри ҳаёт кечириши сизнинг қўлингизда”, дейди профессор.
Бундан ташқари, мазкур курслар консерватив терапия ва минимал-инвазив умуртқа поғонаси жарроҳлиги бўйича кўрсатмаларга аниқлик киритиш, бел соҳаси билан оғриган беморлар учун нейрохирург-вертебролог консультацияларда қатнашиш имконини беради.