https://sputniknews.uz/20220513/qozogistonda-ythga-uchragan-avtobusda-necha-kishi-bolgani-aytildi-24534862.html
Қозоғистонда ЙТҲга учраган автобусда неча киши бўлгани айтилди
Қозоғистонда ЙТҲга учраган автобусда неча киши бўлгани айтилди
Sputnik Ўзбекистон
ЙТҲ оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Айни пайтда 16 йўловчи туман шифохонасида, жумладан, 2 нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда. 13.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-13T16:18+0500
2022-05-13T16:18+0500
2022-05-13T16:18+0500
жамият
қозоғистон
автобус
йтҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0d/24520389_0:56:1000:619_1920x0_80_0_0_431dfde492e1cc20b0a7ca55046122b2.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон Республикаси) Бош консулхонаси маълумотига кўра, автобусда 53 нафар йўловчи, шу жумладан 47 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Воқеа оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.Айни пайтда 16 нафар ўзбекистонлик туман шифохонасида, жумладан, 2 нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда.Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси қошида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган. Дипломатлар воқеа жойига етиб борган.Вазият Бош консулхона назоратига олинган. Айни дамда консуллик ҳузурида жабрланганларга ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича штаб тузилган. Ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанига олиб боришнинг ташкилий масалалари ҳал этилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консуллигига +77779504422 ёки +77779504433 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.Дастлабки маълумотларга кўра, об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши (ёмғир ва дўл, таҳр.) туфайли автобус ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, шу йўналишда ҳаракатланаётган трактор тиркамаси билан тўқнашиб кетган.Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми (Транспорт воситасини бошқараётган шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан терговга қадар текширув қўзғатилган.Жамбил вилояти трассасида юз берган ЙТҲда жабрланганлар учун ишонч телефони очилган: 8 (7262) 51-35-75, 51-41-67.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0d/24520389_50:0:950:675_1920x0_80_0_0_5fe9418f1733b2c6354f7a83746c8473.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қозоғистон, автобус, йтҳ
жамият, қозоғистон, автобус, йтҳ
Қозоғистонда ЙТҲга учраган автобусда неча киши бўлгани айтилди
ЙТҲ оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Айни пайтда 16 йўловчи туман шифохонасида, жумладан, 2 нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон Республикаси) Бош консулхонаси маълумотига кўра, автобусда 53 нафар йўловчи, шу жумладан 47 нафар Ўзбекистон фуқароси
бўлган. Воқеа оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.Айни пайтда 16 нафар ўзбекистонлик туман шифохонасида, жумладан, 2 нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси қошида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган. Дипломатлар воқеа жойига етиб борган.
“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ва тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган. Марҳумларнинг жасадларини ватанга олиб келиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал этилмоқда”, дейилади Ўзбекистон ТИВ вакили хабарида.
Вазият Бош консулхона назоратига олинган. Айни дамда консуллик ҳузурида жабрланганларга ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича штаб тузилган. Ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанига олиб боришнинг ташкилий масалалари ҳал этилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консуллигига +77779504422 ёки +77779504433 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
Дастлабки маълумотларга кўра, об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши (ёмғир ва дўл, таҳр.) туфайли автобус ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, шу йўналишда ҳаракатланаётган трактор тиркамаси билан тўқнашиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми (Транспорт воситасини бошқараётган шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан терговга қадар текширув қўзғатилган.
Жамбил вилояти трассасида юз берган ЙТҲда жабрланганлар учун ишонч телефони очилган: 8 (7262) 51-35-75, 51-41-67.