https://sputniknews.uz/20220513/ozbekistonda-rus-tilini-organish-uchun-mobil-ilova-yaratildi-24530326.html
Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш учун мобил илова яратилди
Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш учун мобил илова яратилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш учун биринчи “ IZI русский язык” мобил иловаси яратилди. Унинг тақдимоти пайшанба куни Тошкентдаги Рус уйида бўлиб ўтди.
2022-05-13T14:36+0500
2022-05-13T14:36+0500
2023-04-05T18:37+0500
жамият
ўзбекистон
рус тили
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0c/24514384_0:96:1280:816_1920x0_80_0_0_d9d7535fd42b0a6e45ed83131515692b.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш учун биринчи “ IZI русский язык” мобил иловаси яратилди. Унинг тақдимоти пайшанба куни Тошкентдаги Рус уйида бўлиб ўтди.“Россотрудничества”ваколатхонаси маълумотларига кўра, бу рус тилини билмайдиган Ўзбекистон фуқароларига ўз смартфони ёрдамида рус тилини ўрганишга ёрдам беради. Илова тез орада App Store ва Google Play’да пайдо бўлади.“Ишлаб чиқувчилар замонавий рақамли технологиялар ёрдамида таълимнинг анъанавий моделини шу қадар ўзгартиришга муваффақ бўлишдики, ҳатто ёдлаш ҳам завқли машғулотга айланади”, дейилади хабарда.Ўқув тизими грамматикани ўргатиш, янги сўзларни ассоциациялар [тасвирлар] орқали ёдлаш, билимларни мустаҳкамлаш учун симулятор, тилни тинглаш учун диалог-амалиёт, фонетика билан ишлаш ва ўқитувчи билан онлайн суҳбатни ўз ичига олади.Илова Ўзбекистон пойтахтидаги “Nota terra” хорижий тил сифатида рус тили ўқитувчилари малака ошириш мактаби иштирокчилари томонидан аллақачон синовдан ўтказилган.Сўнгги йилларда Ўзбекистонда таълим муассасаларида рус тилини тарғиб қилиш ва ўрганиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди. Аввалроқ, Республика таълим маркази матбуот котиби Моҳира Нуруллаева А.И.Герсен номидаги Россия давлат педагогика университети Ўзбекистон мактабларининг 2-11 миллий синфлари учун рус тили дарсликларини тайёрлагани ҳақида маълум қилганди.2020 йил октябрь ойида Россия Федерацияси Таълим вазирлиги, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва россиялик ишбилармон Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан, спорт” хайрия фонди билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рус тилини билиш даражасини ошириш мақсадида “Класс!” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланган. Лойиҳа 10 йилга мўлжалланган.Дастурни амалга оширишда Россиянинг Герцен номидаги Рус тили институти ва Ўзбекистон ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш Институти иштирок этади.Лойиҳа доирасида 2021 йил сентябрь ойидан буён Ўзбекистондаги 150 нафар ўқитувчи ва бир неча ўнлаб методистлар таълим муассасаларига юборилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0c/24514384_68:0:1205:853_1920x0_80_0_0_b551f1e7c07e7d2f640d9dee70bc0f99.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда рус тилини ўрганиш учун мобил илова яратилди
ўзбекистонда рус тилини ўрганиш учун мобил илова яратилди
Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш учун мобил илова яратилди
14:36 13.05.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш учун мобил илова яратилди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш учун биринчи “ IZI русский язык” мобил иловаси яратилди. Унинг тақдимоти пайшанба куни Тошкентдаги Рус уйида бўлиб ўтди.
“Россотрудничества”ваколатхонаси маълумотларига кўра, бу рус тилини билмайдиган Ўзбекистон фуқароларига ўз смартфони ёрдамида рус тилини ўрганишга ёрдам беради. Илова тез орада App Store ва Google Play’да пайдо бўлади.
“Ишлаб чиқувчилар замонавий рақамли технологиялар ёрдамида таълимнинг анъанавий моделини шу қадар ўзгартиришга муваффақ бўлишдики, ҳатто ёдлаш ҳам завқли машғулотга айланади”, дейилади хабарда.
Ўқув тизими грамматикани ўргатиш, янги сўзларни ассоциациялар [тасвирлар] орқали ёдлаш, билимларни мустаҳкамлаш учун симулятор, тилни тинглаш учун диалог-амалиёт, фонетика билан ишлаш ва ўқитувчи билан онлайн суҳбатни ўз ичига олади.
Илова Ўзбекистон пойтахтидаги “Nota terra” хорижий тил сифатида рус тили ўқитувчилари малака ошириш мактаби иштирокчилари томонидан аллақачон синовдан ўтказилган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда таълим муассасаларида рус тилини тарғиб қилиш ва ўрганиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди. Аввалроқ, Республика таълим маркази матбуот котиби Моҳира Нуруллаева А.И.Герсен номидаги Россия давлат педагогика университети Ўзбекистон мактабларининг 2-11 миллий синфлари учун рус тили дарсликларини тайёрлагани ҳақида маълум қилганди.
2020 йил октябрь ойида Россия Федерацияси Таълим вазирлиги, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва россиялик ишбилармон Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан, спорт” хайрия фонди билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рус тилини билиш даражасини ошириш мақсадида “Класс!” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланган. Лойиҳа 10 йилга мўлжалланган.
Дастурни амалга оширишда Россиянинг Герцен номидаги Рус тили институти ва Ўзбекистон ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш Институти иштирок этади.
Лойиҳа доирасида 2021 йил сентябрь ойидан буён Ўзбекистондаги 150 нафар ўқитувчи ва бир неча ўнлаб методистлар таълим муассасаларига юборилди.