Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова қаттиқ бетоб бўлиб қолди

© Sputnik / Стас ЭтвешСкорая помощь, архивное фото
Скорая помощь, архивное фото  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2022
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев Лола Муротовага тезда шифо топишни тилади.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лола Муродова қаттиқ бетоб бўлиб қолди.
“Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев, президент маслаҳатчиси ўринбосари Абдурашид Журабоев ва мен вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказида даволанаётган Лола опа ҳолидан хабар олдик, давлатимиз раҳбарининг саломи ва тезда шифо топиш тилагини етказдик”, дейди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Асадовга кўра, айни пайтда республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Тўлаганов, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари Х.Фозилов, Ф.Тўраев, М. Ирисметов, тиббиёт фанлари доктори О.Аҳмедов ва бошқа қатор тиббиёт муассасалари директорларидан иборат консилиум бошчилигида тажрибали шифокорлар томонидан керакли муолажалар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лола Муротова 2019 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. У ЎзЛиДеП Сиёсий кенгашининг 18 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида сўзга чиқиб, Президент аёлларга ҳокимлик лавозимини ишониб топширса, улар бу вазифани дўндириб бажаришини айтган.
Янгиликлар лентаси
0