ОТМга ҳужжат топширишдан аввал унинг лицензиясини текширинг - Таълим инспекцияси

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2022
Oбуна бўлиш
Айрим ҳолатларда лицензияга эга бўлмаган ёки фақатгина ўқув маркази ҳуқуқига эга бўлган баъзи ташкилотлар ўзини хусусий олийгоҳ сифатида таништириб абитуриентларни ўқишга жалб қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Лицензияси йўқ нодавлат ОТМларга алданиб қолманг, деб ота-оналарни ҳушёрликка чақирди Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси АОКАда ўтказилган брифингда.
Инспекция ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов айтишига кўра, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари қайсидир нодавлат олий таълим ташкилотига пул тўлашдан аввал уларнинг лицензияси бор-йўқлигини текшириб кўришлари керак.
“Лицензияга ҳужжат топширганмиз, яқинда беришади, унгача ўқиб тураверинг каби гапларга ишониб қолманг”, дейди Шавкат Хўжақулов.
Нодавлат ОТМ томонидан бериладиган дипломлар Ўзбекистондаги бошқа олий таълим муассасалари дипломлари қаторида тан олинади.
Айтилишича, айрим ҳолатларда лицензияга эга бўлмаган ёки фақатгина ўқув маркази ҳуқуқига эга бўлган баъзи ташкилотлар ўзини хусусий олийгоҳ сифатида таништириб абитуриентларни ўқишга жалб қилмоқда.
Лицензия олмаган нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан берилган дипломлар тан олинмайди. Шавкат Хўжақуловнинг сўзларига кўра, мамлакатда нодавлат олий таълим ташкилоти сифатида лицензия олишда ҳеч қандай йўқ.
Маълумот учун, 2018 – 2020 йиллар оралиғида лицензияга эга бўлган нодавлат олий таълим ташкилотлари сони 13 тани ташкил этган бўлса, ўтган йилнинг ўзида 21 та нодавлат олий таълим ташкилоти лицензияланди.
Лицензияси бор нодавлат ОТМ рўйхати билан Таълим инспекцияси сайти орқали танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0