https://sputniknews.uz/20220513/maktablar-talim-korsatgichiga-kora-uch-toifaga-ajratiladi-24522659.html
Мактаблар таълим кўрсаткичига кўра уч тоифага ажратилади
Мактаблар таълим кўрсаткичига кўра уч тоифага ажратилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент қарори билан умумий ўрта таълим муассасалари “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади. 13.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-13T12:25+0500
2022-05-13T12:25+0500
2022-05-13T13:11+0500
жамият
мактаб
таълим
президент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/12/22243945_0:82:1569:965_1920x0_80_0_0_aef6a069700b8b6f3b4338e08117ea23.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида намунали мактаблар рейтингини шакллантиради ва эълон қилиб боради. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев имзолаган тегишли қарорда белгиланган. Қарорга кўра, рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади.Бунинг учун умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолатини баҳолаш ва рейтингни юритиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошлиқлари раҳбарлигида махсус комиссиялар тузилади.Рейтинг кўрсаткичлари асосида “қизил” тоифага киритилган умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/12/22243945_87:0:1482:1046_1920x0_80_0_0_6a5b34e45ddbc4eefbb4b60d2503f33e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мактаб, таълим, президент
жамият, мактаб, таълим, президент
Мактаблар таълим кўрсаткичига кўра уч тоифага ажратилади
12:25 13.05.2022 (янгиланди: 13:11 13.05.2022) Президент қарори билан умумий ўрта таълим муассасалари “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида намунали мактаблар рейтингини шакллантиради ва эълон қилиб боради. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев имзолаган тегишли
қарорда белгиланган.
Қарорга кўра, рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади.
Бунинг учун умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолатини баҳолаш ва рейтингни юритиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошлиқлари раҳбарлигида махсус комиссиялар тузилади.
Комиссия хулосасига кўра, умумий ўрта таълим муассасалари рейтинг кўрсаткичлари асосида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.
Рейтинг кўрсаткичлари асосида “қизил” тоифага киритилган умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилади.