https://sputniknews.uz/20220513/janubiy-osetiya-rossiyaga-qoshilish-uchun-referendum-sanasini-belgiladi-24543736.html
Жанубий Осетия Россияга қўшилиш учун референдум санасини белгилади
Жанубий Осетия Россияга қўшилиш учун референдум санасини белгилади
Sputnik Ўзбекистон
Москва 2008 йил 26 августда Жанубий Осетия мустақиллигини тан олган эди. Бундан олдин Россия армияси ушбу республика ҳудудидан Грузия қўшинларини қувиб... 13.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-13T23:29+0500
2022-05-13T23:29+0500
2023-04-05T18:37+0500
дунёда
референдум
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/297/52/2975291_0:113:6016:3497_1920x0_80_0_0_9d29d5bbb609e0f2097f46ceaf7ea469.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Жанубий Осетиянинг амалдаги президенти Анатолий Бибилов республиканинг Россия таркибига қўшилиши масаласи бўйича референдумни 17 июлга белгилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Президент сайтида эълон қилинган хабарда таъкидланишича, давлат раҳбари ушбу қарорни Жанубий Осетия халқининг Россия билан бирлашишга бўлган тарихий истагидан келиб чиққан ҳолда ва Жанубий Осетия конституциясининг 50-моддаси 16-бандига мувофиқ қабул қилган. Май ойида бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган президент Алан Гаглоевнинг инаугурацияси 21 майдан кейин бўлиб ўтади. Аввалроқ у “вақт келиши билан Жанубий Осетия Россия Федерациясига қўшилиш бўйича референдум ўтказишга тайёр бўлишини” маълум қилганди. Эслатиб ўтамиз, Москва 2008 йил 26 августда Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олди. Ўша ой бошида Россия Жанубий Осетияни Тбилиси ҳукмронлигига қайтаришга уринган Грузия армиясидан ҳимояга келди. Ўшандан бери Россия раҳбарияти ҳар икки республиканинг тан олиниши ҳукмрон воқеликни акс эттиради ва қайта кўриб чиқилиши шарт эмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/297/52/2975291_341:0:5696:4016_1920x0_80_0_0_4a04726b3ab23f10ea516c16e5589d5f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, референдум, россия
дунёда, референдум, россия
Жанубий Осетия Россияга қўшилиш учун референдум санасини белгилади
23:29 13.05.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Москва 2008 йил 26 августда Жанубий Осетия мустақиллигини тан олган эди. Бундан олдин Россия армияси ушбу республика ҳудудидан Грузия қўшинларини қувиб чиқарган эди.
ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Жанубий Осетиянинг амалдаги президенти Анатолий Бибилов республиканинг Россия таркибига қўшилиши масаласи бўйича референдумни 17 июлга белгилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Президент сайтида эълон қилинган хабарда таъкидланишича, давлат раҳбари ушбу қарорни Жанубий Осетия халқининг Россия билан бирлашишга бўлган тарихий истагидан келиб чиққан ҳолда ва Жанубий Осетия конституциясининг 50-моддаси 16-бандига мувофиқ қабул қилган.
“Жанубий Осетия Республикаси ва Россиянинг бирлашишини қўллаб-қувватлайсизми?” деган савол бўйича Жанубий Осетия Республикаси референдуми тайинлансин. Референдум ўтказиш санасини 2022 йил 17 июлга белгилансин”, — дейилади фармонда.
Май ойида бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган президент Алан Гаглоевнинг инаугурацияси 21 майдан кейин бўлиб ўтади. Аввалроқ у “вақт келиши билан Жанубий Осетия Россия Федерациясига қўшилиш бўйича референдум ўтказишга тайёр бўлишини” маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Москва 2008 йил 26 августда Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олди. Ўша ой бошида Россия Жанубий Осетияни Тбилиси ҳукмронлигига қайтаришга уринган Грузия армиясидан ҳимояга келди. Ўшандан бери Россия раҳбарияти ҳар икки республиканинг тан олиниши ҳукмрон воқеликни акс эттиради ва қайта кўриб чиқилиши шарт эмаслигини бир неча бор таъкидлаган.