Ғарб Украинада ҳарбий қувватли ўз кушандасини яратди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишРоссийский военнослужащий в колонне военной техники на шоссе возле границы с Украиной в Армянске
Российский военнослужащий в колонне военной техники на шоссе возле границы с Украиной в Армянске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб бир халқнинг икки бўлагини бир-бирига қарама-қарши қўйишга қарор қилгани учун, ҳали юз марта пушаймон қилишга вақт топади.
Украина атрофидаги вазият Ғарб учун тобора зиддиятли ва мураккаб бўлиб бормоқда. У бир вақтда ҳатто “иккита эмас, балки ундан ҳам кўпроқ стулларда ўтиришга” мажбур бўлмоқда.
Бир томондан, Украина Ғарбнинг Россияга қарши курашида асосий воситага айлаган ва Ғарб Киевни фаол қўллаб-қувватлашдан шунчаки бош тортиши мумкин эмас. Акс ҳолда бу унинг геосиёсий мағлубиятини тан олишни англатади. Америкаликлар ва европаликлар ҳозирча буни қабул қилишга тайёр эмаслар.
Бошқа томондан, ғарб "лочинлари" ўзларининг тажовузкор сиёсати билан нафақат Украинада, балки бутун дунёда кенг кўламли қарама-қаршиликларни бошламоқда, деган овозлар тобора баландроқ янграмоқда. Уларнинг хулосасига кўра, шу кетишда “қайтмас нуқтадан” ўтиш эҳтимоли тобора ошиб боради ва охир-оқибат – воқеалар ривожининг ягона имкони - ядровий давлатларнинг тўғридан-тўғри тўқнашуви бўлиши ҳам мумкин.
Ваниҳоят бундай овозлар эшитилганга ўхшайди. Ҳар ҳолда, сўнгги пайтларда Америка расмийларининг кескинликни бироз пасайтириш истагини кўрсатувчи хабарлар тобора кўпроқ пайдо бўлмоқда. Бунга The Washington Postда яқинда пайдо бўлган АҚШнинг Киевга юқори мартабали россиялик зобитлар қаерда эканлиги ҳақидаги разведка маълумотларини тақдим этишдан бош тортгани ҳақидаги инсайди мисол бўлиши мумкин. Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Хитойга нисбатан ўта кескин руҳдаги нутқининг сўнгги дақиқада бекор қилиниши ҳам - янада яхшироқ мисол бўла олади. Охир-оқибат, америкаликлар Тайванга нисбатан ўз позицияларининг ўзгармаслигини эълон қилиб, бутунлай ортга чекинишди.
Ва учинчи томондан, Украинани қўллаб-қувватлаш Ғарбга, айниқса АҚШга қимматга тушмоқда ва унинг оқибатлари тобора кучлироқ сезилиб бормоқда. Вашингтоннинг Киевга режалаштирилган 40 миллиард долларлик ёрдам пакети, албатта, сезиларли бўлади, лекин ҳозир 2011 йилдаги каби вазият эмас. Ўшанда Федерал резервнинг ишга тушган босма машинкаси АҚШ ва Европа аҳолиси учун ҳеч қандай оқибатларсиз исталган натижани берарди. Иқтисодиёт энди бундай масъулиятсиз сиёсатнинг харажатларига бардош бера олмайди ва уни давом эттириш - фуқаролар томонидан сезилади ва Ғарб тизимининг ўз барқарорлигига зарар етказади.
Содир бўлаётган барча салбий ўзгаришларда “Путиннинг тажовузкорлигига” тўнкашга уринишлар - унчалик муваффақиятли чиқмаяпти – аксарият америкаликлар ижтимоий-иқтисодий вазият ва уларнинг молиявий аҳволи ёмонлашганида мамлакат расмийларини айбламоқда. Бундай вазиятда дунёнинг нариги чеккасида жойлашган бошидан охиригача коррупцияга ботган мамлакатга улкан маблағларни тикиш – ўз уйда кутилмаган ”сюзпризларга” олиб келиши мумкин. Улардан биринчиси кеча содир бўлди - сенатор Ренд Пол 40 миллиардлик қонун лойиҳасини блоклаб қўйди. У дастлаб маблағларнинг тақсимланишини назорат қилувчи бош инспектор тайинланишини талаб қилди ва “АҚШ иқтисодини ҳалокатга учратиб, Украинани қутқара олмаймиз”, деди.
Яна бир нозик муаммо бор - Ғарбда қурол-яроғ ва хусусан, ракеталар тақчиллиги ошиб бормоқда. Гап шундаки, Украинага етказиб берилаётган қуроллар жуда тез сарфланмоқда: Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, у ерда бир кунда деярли бир ҳафталик норма сарфланмоқда. НАТО омборларидаги заҳиралар тез тугаб бормоқда Америка ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари эса завод қувватларининг этишмаслиги ва олдинги даврда малакали кадрларнинг йўқолиши туфайли ишлаб чиқаришни керакли суръатларга ошира олмади. Европада эса вазият бундан ҳам ёмонроқ. Ҳарбий ҳаракатлар эса тобора авж олиб бормоқда. Украина армиясига эски совет қуроллари эмас (улар аслида тугади), балки Ғарбда ишлаб чиқарилган борган сари оғирроқ ва қиммат қуролларга талаб ошиб бормоқда.
Шу билан бирга, шуни эсда тутиш керакки, Украина - глобал геосиёсий партиянинг йўналишларидан бири холос, АҚШнинг асосий саъй-ҳаракатлари ҳали ҳам Осиё минтақасига ва хусусан Хитойга қарши қаратилган. Оқибатда Ғарб ҳақиқатан ҳам боши берк кўчага кириб қолганга ўхшайди, гарчи унга ресурслар бошқа жойда ҳам жуда керак бўлиб турган вақтда, у Украинага тобора кўпроқ ресурсларни сарфлашга мажбур бўлмоқда.
Шунинг учун у ерда НАТО ва Қўшма Штатларнинг ушбу можарода узоқ муддатли стратегия якуний мақсади йўқлиги тобора яққол кўриниб қолмоқда. Шу билан бирга, улар ўзларининг Украина можаросидаги асл мақсадларини тан олишда ҳам иккиюзламачилик қилишмоқда.
Қўшма Штатлар ва Европанинг Украина можаросида аниқ мақсади бўлган ва ҳозир ҳам бор: Россияга геосиёсий мағлубият етказиш. Бу мақсадга эришиш стратегияси ҳам жуда аниқ: Москва Украинада - ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ботқоққа тушиши керак эди.
Аммо махсус операция бошланганидан деярли уч ой ўтгач, нимадир нотўғри бўлганлиги маълум бўлди ва Ғарбнинг ўзи айнан шу Украина "ботқоғи"га ботиб қолди.
Ушбу ҳолатнинг сабаблари аллақачон фаол равишда таҳлил қилинган ва аниқланган. Хусусан, Қўшма Штатлар ва Европа Россия иқтисодининг кучини ва унинг "жаҳаннам" санкцияларига ҳам тайёрлигини баҳолай олмаганликларини тан олишди. Улар, шунингдек, миллий характеримизнинг мустаҳкамлигини ва мамлакат учун қийин вазиятда “сафарбарлик” режимига ўтишини ҳам тасаввур қила олишмаганини тан олишади.
Бироқ жанговар ҳаракатлар жараёнини кузатиш Ғарб Украинада яна бир ҳалокатли хатога йўл қўйганини кўрсатмоқда. Бу қанчалик парадоксал туюлмасин, муаммонинг кучайишига АҚШ ва НАТОнинг Украина армиясини модернизация қилишда ҳаддан ташқари катта ютуқларга эришгани ҳам сабаб бўлмоқда.
Россияни (бизнинг жамиятимизни) Украина қуролли кучларининг тайёргарлик даражаси ва жиҳозланиши ҳамда уларнинг юқори мотивацияси ҳайрон қолдирди. Саккиз йил ичида НАТО шундоқ ёнгинамизда ҳарбий ва мафкуравий жиҳатдан бизга қарши қанчалик “чархланган” ва қудратли куч тайёрлашга муваффақ бўлганини руслар англаб етди.
Аммо сўнгги вақтларда Ғарбнинг ўзи ҳам бундан хурсанд эмас, деган шубҳа бор. Қўшма Штатлар ва Шимолий Атлантика альянси учинчи мамлакатларда қуролли тузилмаларни тайёрлаш бўйича жуда катта тажрибага эга. Бироқ, бу тажриба ўзига хос хусусиятларга эга.
Америкаликлар ҳарбийлашган, тартибсиз тузилмалар билан ишлашни жуда яхши билишади. Улар ўзлари тайёрлаган турли ҳарбий-сиёсий ҳаракатлар, партизан ташкилотлари, диверсион гуруҳлари ва шунга ўхшаш тузилмаларнинг қўли билан кўплаб операциялар ўтказган.
Хорижий мунтазам армиялар билан ишлаш америкаликлар учун анча мураккаброқ, бу борада муваффақиятсизликларга мисоллар жуда кўп. Энг сўнггиси - афғон армияси. АҚШ уни узоқ йиллар давомида ташкил қилган бўлсада у бир неча кун ичида парчаланиб кетди. Ўз қуролли кучларига АҚШ билан ҳамкорликда улкан маблағларни сарфлаётган Саудия Арабистони ҳам бу борада катта муваффақиятга эриша олмагани кўриниб турибди. Ямандаги можаро бунга яққол мисол.
Умуман олганда, доимий армиялар билан ишлашда Вашингтон кўпроқ салбий тажрибага эга, бу яхши тайёрланган америкаликларнинг жанговар иштирокисиз улар томонидан тайёрланган қўшинлар одатда жанг қилишга қодир эмаслигини кўриниб қолмоқда.
Бу борада украиналиклар ўзларининг юқори жанговар тайёргарлиги билан Ғарбга катта “сюзприз” тақдим этишди. Фақат бу совғв кундан-кунга ёқимсиз бўлиб бормоқда.
Тасаввур қилайлик, агар воқеалар Қўшма Штатлар ва Европа учун одатий сценарий бўйича ривожланганда, вазият қандай бўлиши мумкин эди. Россия ўз операциясини ҳарбий санъатнинг барча қоидаларига мувофиқ амалга оширади, бу эса сўзсиз - бир неча марта кўпсонли ва кучли қўшин билан ҳужум қилишни ва қисқа вақт ичида рақиб армиясини енгиб Украина ҳудудининг катта қисмини ёки муҳим қисмини (масалан, Днепрга ёки Пентагон таҳлилчилари тахмин қилган бошқа жойгача) эгаллаб олган бўлар эди.
Лекин бу билан уруш тамом бўлди дегани эмас. Аслида қизиғи ана шундан кейин бошланади. Чунки Россия ҳарбий ва молиявий назорати остида бўлган ҳудудда кўп миллионли русофоб тарғиботлари билан мияси ювилган ва нацизм ғояларига ишонувчи аҳоли бўларди. Натижада оддий армия сифатида мағлубиятга учраган Украина ҳарбийлари партизан, диверсион ва террорчилик кураши учун идеал шароитга эга бўлар эди. Ғарб "озодлик ҳаракати" жангчилари учун енгил ва арзон қуролларни кўпроқ етказиб бериш билан ушбу уруш оловига ўтин ташлаб турар эди.
Бунинг ўрнига, ҳамма нарса “нотўғри” сценарий бўйича кетди. Россия жуда чекланган контингент билан махсус операция ўтказмоқда. Ўз навбатида, Украина армияси чидамлилик намойиш этди. Ғарбнинг ёрдами (машқлар, маслаҳатчилар, алоқа, разведка, қурол-яроғ таъминоти ва бошқалар) билан биргаликда Украина жиддий рақибга айлантиради. Натижада фронч чизиғи секин ҳаракатланмоқда. Россия унчалик катта бўлмаган, аммо муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳудудларни (саноат марказлари, қишлоқ хўжалиги ерлари, портлар, денгизга чиқиш ва бошқалар) ва ҳатто асосан Россияга хайрихоҳ аҳолига эга бўлган ҳудудларни ўз назорати остига олди.
Шундай қилиб, Москва Ғарб хоҳлаганидек, Украинада уруш ботқоғига ботиб қолди, аммо бу унинг учун оғир юк эмаслиги аниқ кўринмоқда.
Шу тариқа Ғарб, Ғарб иккита мунтазам армия ўртасидаги жанговар операцияларнинг классик вариантига киришишга мажбур бўлди. Украина армиясининг секин-аста енгилиши Ғарбга жуда қимматга тушмоқда.
Натижа – маълум, лекин биз буни кўриш учун ҳали ҳам яшаш керак ва улар тўлашимиз, тўлашимиз ва тўлашимиз керак. Молиявий воситаларни топиш, турли хил ресурсларни излаш, кўпинча уларни бошқа стратегик муҳим соҳалардан тортиб олиш ва ўсиб бораётган халқ норозилигини бостириш керак. Чунки украиналиклар америкаликлар ва европаликлар кутганидан кўра анча яхши жангчилар бўлиб чиқишди.
Ғарб бир халқнинг икки бўлагини бир-бирига қарама-қарши қўйиш ҳақидаги "ажойиб" ғояни амалга оширишга қарор қилгани учун юз марта пушаймон қилишга вақт топади ҳали.
Янгиликлар лентаси
0