Чорвоққа сармоя киритса қандай имтиёзлар берилади?

Oбуна бўлиш
Чорвоққа кўпроқ сайёҳ жалб қилиш мақсадида бу ерда янги меҳмонхоналар ва йўллар қуриш таклиф қилинмоқда.
Бўстонлиқ тумани, Чорвоқ ҳудудига сармоя киритган инвесторлар учун бир қатор имтиёзлар берилади.
Хусусан улар, киритилган сармоя миқдори ва муддатига қараб мулк солиғи, ер солиғи ва сувдан ресурсларидан фойдаланиш солиғидан 3, 5, 7 ва 10гача озод қилинади.
Шунингдек, хорижда ишлаб чиқилган қурилиш материаллари ва ускуналар учун божлардан озод қилнади.
Йўл қурилишига сармоя киритган дастлабки 50 та лойиҳа 1 млрд сўм субсидия олади. Фақат бунинг учун йўллар узунлиги 500 метрдан кам бўлмаслиги ва лойиҳа 2023 йилда ишга туширилиши керак.
Меҳмонхоналар қурилишига сармоя киритган инвесторлар эса 3 меҳмонхонаинг ҳар бир хонаси учун 40 млн. сўмдан, 4 юлдузли меҳмонхонанинг ҳар бир хонаси 65 млн сўмдан компенсация олади.
Янгиликлар лентаси
0