https://sputniknews.uz/20220512/xitoy-aeroportida-yolovchi-samolyoti-yonib-ketdi-24506029.html
Хитой аэропортида йўловчи самолёти ёниб кетди
Хитой аэропортида йўловчи самолёти ёниб кетди
Sputnik Ўзбекистон
Хитойнинг “Цзянбэй” халқаро аэропортида бортида 113 киши бўлган самалёт ёниб кетди. 40 киши тан жароҳати олган. 12.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-12T14:46+0500
2022-05-12T14:46+0500
2022-05-12T14:46+0500
ҳодисалар
хитой
самолёт ҳалокати
ёнғин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/07/21680127_0:1242:1857:2287_1920x0_80_0_0_fb8d5a62a50b913b7a774679bee9be7a.jpg
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Хитой жануби-ғарбидаги Чунцин шаҳрида жойлашган “Цзянбэй” халқаро аэропортида Tibet Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти парвоз пайтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб, ёниб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Ҳодиса маҳаллий вақт билан 08:09 атрофида юз берган. Самалёт бортида 113 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган. 40 киши тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган.Ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган, ҳодиса сабаблари ҳали аниқланмаган.Россиянинг маҳаллий нашрларига кўра, самалёт бортида хориж фуқаролари бўлмаган.Хитой марказий телевидениесининг хабар беришича, ёнғин аллақачон ўчирилган, ҳодиса юз берган учиш-қўниш йўлаги ёпилган, самолётлар ундан кўтарилмайди ва унга қўнмайди. Чунцин шаҳрида якунланган рейслар қисман Сичуань провинциясининг Чэнду шаҳридаги “Шуанлю” халқаро аэропортига кўчирилган. Бу Хитойдаги жорий йилнинг иккинчи йирик авиаҳалокатидир.Куньминдан Гуанчжоуга MU5735 рейсини амалга ошираётган Boeing 21 март куни Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном районидаги Учжоу шаҳрининг Тэн уездида ҳалокатга учраган. Самолёт бортида 132 киши, жумладан 123 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган, деб эълон қилинган. 2015 йилдан бери фойдаланилаётган лайнернинг ҳалокатга учрашининг мумкин бўлган сабаблари ҳалигача маълум эмас. Мутахассислар топилган “қора қутилар”ни текширишда давом этмоқда.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/07/21680127_0:1068:1857:2461_1920x0_80_0_0_cf39ad750a4e2f311ec368f2ee3b120d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , хитой, самолёт ҳалокати, ёнғин
ҳодисалар , хитой, самолёт ҳалокати, ёнғин
Хитой аэропортида йўловчи самолёти ёниб кетди
Хитойнинг “Цзянбэй” халқаро аэропортида бортида 113 киши бўлган самалёт ёниб кетди. 40 киши тан жароҳати олган.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Хитой жануби-ғарбидаги Чунцин шаҳрида жойлашган “Цзянбэй” халқаро аэропортида Tibet Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти парвоз пайтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб, ёниб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 08:09 атрофида юз берган. Самалёт бортида 113 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган. 40 киши тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган.
“TV9833 рейси билан Чунцин-Ньингчи рейсини амалга ошираётган самолёт “Цзянбэй” халқаро аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва унинг чап тарафидаги фюзеляжининг бурун қисми ёниб кетди”, - дейилади аэропорт хабарида.
Ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган, ҳодиса сабаблари ҳали аниқланмаган.
Россиянинг маҳаллий нашрларига кўра, самалёт бортида хориж фуқаролари бўлмаган.
Хитой марказий телевидениесининг хабар беришича, ёнғин аллақачон ўчирилган, ҳодиса юз берган учиш-қўниш йўлаги ёпилган, самолётлар ундан кўтарилмайди ва унга қўнмайди. Чунцин шаҳрида якунланган рейслар қисман Сичуань провинциясининг Чэнду шаҳридаги “Шуанлю” халқаро аэропортига кўчирилган. Бу Хитойдаги жорий йилнинг иккинчи йирик авиаҳалокатидир.
Куньминдан Гуанчжоуга MU5735 рейсини амалга ошираётган Boeing 21 март куни Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан автоном районидаги Учжоу шаҳрининг Тэн уездида ҳалокатга учраган. Самолёт бортида 132 киши, жумладан 123 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган, деб эълон қилинган. 2015 йилдан бери фойдаланилаётган лайнернинг ҳалокатга учрашининг мумкин бўлган сабаблари ҳалигача маълум эмас. Мутахассислар топилган “қора қутилар”ни текширишда давом этмоқда.