Ўзбекистонда 5 балли зилзила содир бўлди

© AFP 2023 / FREDERICK FLORINСейсмография, архивное фото
Сейсмография, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Oбуна бўлиш
Зилзида эпицентри Сурхандарё вилояти Бойсун тумани бўлган. Вилоятдаги зилзила кучи 4-5 баллни ташкил этган.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида 12 май куни маҳаллий вақт билан 15:27 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Эпицентр: Сурхандарё вилояти, Бойсун тумани. Зилзила координаталари: 38,03 градус шимолий кенглик; 66,89 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 411 км жанубий-ғарбда.
Ҳудудларда сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 4-5 балл, 96 км.
Қашқадарё вилоятида 4 балл, 132 км.
Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 180 км.
Жиззах вилоятида 3 балл, 246 км.
Навоий вилоятида 3 балл, 265 км.
Бухоро вилоятида 3 балл, 288 км.
Сирдарё вилоятида 3 балл, 318 км.
Тошкент вилоятида 2-3 балл, 396 км.
Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 410 км.
Фарғона вилоятида 2 балл, 496 км.
Янгиликлар лентаси
0