Мариуполлик эркак “азовчиларнинг” жиноятлари ҳақида сўзлаб берди – видео

Oбуна бўлиш
Мариуполда истиқомат қилувчи Александр “Азов”* батальони миллатчилари тинч аҳолига қарши қандай жиноятлар содир этгани ҳақида сўзлаб берди.
Александрнинг сўзларига кўра, 2 апрель куни “азовчилар” уйда, ертўлаларда бўлган аҳолини ҳайдаб чиқарган. Эрталаб соат тўртгача бу ерларда ҳеч ким бўлмасин дейишган.

“Одамлар қандай кийимда бўлса, шунда кетишга мажбур бўлди. Кечроқ кетмоқчи бўлганларни отишди. Билганларим, 37 уйдан Алла Волошинани мактаб ёнида турган снайпер отиб ўлдирди. Нарёғда, 5- уйда соат тузатадиган уста яшарди, уни отиб ўлдиришди. Уста оқсоқ эди, қўлтиқтаёқда зўрға юрарди”, - дейди эркак.

Кейин миллатчилар 3 апрель куни танклардан, минометлардан уйларга қаратиб ўқ узишни бошлашган. Шунингдек, улар уйларнинг кириш жойини миналашган.
Батафсил Sputnik видеосида.
* Россияда уларга қарши жиноий иш очилган
Янгиликлар лентаси
0