Бекобод тумани ҳокими истеъфога чиқди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Oбуна бўлиш
"Йул куйилган камчиликларим учун сизлардан узр сурайман. Хайр!”, дея ёзиб қолдирди ҳоким.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Бугун, 12 май куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ҳокими Зафар Файзуллаев ўз лавозимидан кетди. Бу ҳақда у Facebook* даги саҳифасида маълум қилди.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар, дўстлар. Бугун менинг Бекобод шаҳар хокими сифатида ваколатим якунига етди. Бу буюк шаҳарга раҳбар этиб тайинлаганлари учун ҳурматли президентимиз Шавкат Миромоновичга чексиз ҳурматимни ва миннатдорлигимни билдираман. Шу 5 йил давомида ҳурматли президентимиз доим ўзларини меҳрларини Бекобод шаҳрига ва унинг меҳнаткаш аҳолисига билдириб келдилар. Қилинган ишларни санаб чиксак, қоғозлар том-том бўлиб кетади. Мен барча бекободликларга ўзимнинг ҳурматимни билдириб, уларнинг ҳаётларига омад ва саодат тилайман. Мен ҳам ўзимнинг қўлимдан келганича сизлар билан ишлаб, яшаб шу ернинг сувини ичиб, ҳавосидан нафас олиб, тузини еб фаолият кўрсатдим. Сизларнинг барчангизга сиҳат-саломатлик, омад тилайман. Йўл қўйган камчиликларим учун сизлардан узр сўрайман. Хайр!”, - дея ёзиб қолдирди ҳоким.
Маълумот учун, Зафар Файзуллаев 2014-2017 йилларда Ўртачирчиқ туманидаги “Тўйтепа Зафар мевалари” фермер хўжалигини бошқарган. 2001-2011 йилларда эса Янгийўл туман ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган. Турли ҳудудларда ҳоким лавозимида 15 йил хизмат қилган.
* Facebook (Meta) экстремистик фаолияти учун Россияда таъқиқланган ижтимоий тармоқ.
Янгиликлар лентаси
0