Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Херсон вилояти Россия таркибига киритишни сўрайди - маъмурият

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишНад зданием горадминистрации Херсона водрузили российский флаг
Над зданием горадминистрации Херсона водрузили  российский флаг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 11 май - Sputnik. Херсон вилояти ҳокимияти Владимир Путинга вилоятни Россия таркибига киритиш илтимоси билан мурожаат қилади, деди вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов. РИА Новости хабарига асосан.

"Херсон шаҳри - бу Россия, ҳеч қандай Херсон Халқ Республикаси тузилмайди, референдум ўтказилмайди. Бу Херсон вилояти раҳбариятнинг Россия Федерацияси президентига мурожаатига асосланган ягона фармон бўлади ва унда вилоятни Россиянинг тўлақонли ҳудуди сифатида тан олиш ҳақидаги илтимосидан иборат бўлади", - деди у.

Стремоусовнинг қўшимча қилишича, йил охиригача минтақа бутунлай Россия қонунчилигига ўтади.
Маълумот учун, бугунги кунда Россия ҳарбийлари бутун Херсон вилояти ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назорат остига олган. Ҳудудларда фуқаролик-ҳарбий бошқармалар тузилди. Шу тариқа Украина Азов денгизидан бутунлай узиб қўйилди. Шунингдек, Херсон ва Запороже вилоятлари ҳудудларини ДХР билан боғлаш имкони пайдо бўлди.
“Единая Россия” Бош Кенгаши котиби Андрей Турчак 7 май куни айтганидек, "Россия Херсон вилоятига абадий келди ва унинг аҳолиси минтақа мақомини белгилайди". Ўз навбатида, вилоят маъмурияти раҳбари Владимир Сальдо минтақа аллақачон Россия катта оиласининг ажралмас қисмига айланган.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди. Россия армияси Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0